YouTube’даги интервьюга жавобан Инновацион ривожланиш вазирлиги: «Вазирликни Б. Ҳамзаев ташкил этмаган!»

  •   DiMaX
  •  440
  •  28.05.2020 14:55

YouTube’даги интервьюга жавобан Инновацион ривожланиш вазирлиги: «Вазирликни Б. Ҳамзаев ташкил этмаган!»

26 май куни блогер Кирилл Альтманнинг Беҳруз Ҳамзаевдан олган интервьюси YouTube ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. Ушбу суҳбат «Вазирликни очиш — осон, Ўзбекистонни Инновацион мамлакат қилиш — қийин» сарлавҳаси билан эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Б. Ҳамзаев суҳбат давомида «Инновацион ривожланиш вазирлигининг ғояси мендан чиққан, улар вазирлик номини ҳам нотўғри қўйган» деб фикр билдиради.

Вазирлик Ахборот хизмати қайд этишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган. Бунга бағишланган Фармон ва қарорларни ёзиш ишларида унинг иштироки ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар ҳам йўқ.

«Тўғри, иқтидорли ёш мутахассис томонидан блогер К. Альтманга кўрсатилган «Ўзбекистон Республикасининг келажак, новаторлик ва ҳамкорлик вазирлиги» деб номланган брошюраси уч йил аввал масъул ходимларга тақдим этилган ва унинг бу ғоясини кимдир қўллаб-қувватлаган ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу унинг «Инновацион ривожланиш вазирлигини мен ташкил этганман» дейиши учун асос бўла олмайди», – дейилади расмий муносабатда.

Интервьюда Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилганидан бери бирор иш қилмагани ҳақида ҳам гапирилади. Вазирлик бу гапларининг ўринсиз ва асоссиз эканини тасдиқловчи маълумотлар келтирган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: YouTube видеохостингида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!