YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1551
  •  29.05.2020 12:55

YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

Google’га қарашли оммабоп видеохостинг – YouTube ўтган ойда фойдали функция – узун роликларнинг алоҳида қисмларга ажратилишини анонс қилганди. Катта видеоматериаллар бўйлаб навигацияни осонлаштирувчи мазкур имконият энди барча фойдаланувчиларга тақдим этилди.

ЎҚИНГ: YouTube’даги интервьюга жавобан Инновацион ривожланиш вазирлиги: «Вазирликни Б. Ҳамзаев ташкил этмаган!»

YouTube сервиси бу ҳақда ўзининг расмий Twitter-аккаунти орқали хабар берди. Шу билан бирга, янгиланган навигация тизимини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам улашди:

Энди томошабинлар YouTube’да плеернинг вақт шкаласи бўйлаб жойланган “хатчўп” (закладка)лардан фойдалана оладилар – уларнинг ҳар бирида яхлит роликнинг тегишли қисмидаги контентнинг қисқа тавсифи берилади.

ЎҚИНГ: YouTube ўн беш ёшда: энг йирик видеохостинг ҳақида 10та қизиқ факт (+видео)

Муаллифлар ўз видеоларини қисмларга бўлишлари мажбурий эмас; агар лавҳа қисмларга ажратилмаган бўлса, видеони олдинга ва орқага суриш 10 сониялик қадамларда амалга оширилади. Агарда муаллиф видеороликни хатчўплар жойлайдиган бўлса, уларнинг сони учтадан кўп, ҳар бирининг давомийлиги эса 10 сониядан ошиқ бўлиши лозим.

YouTube’нинг янги функцияси унинг Android ҳамда iOS платформаларидаги клиентларида ҳам, сервиснинг десктоп талқинида ҳам барчага тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!