YouTube’дан илҳомланган 11 ёшли хакер ҳикояси

  •   DiMaX
  •  1461
  •  06.02.2021 16:58

YouTube’дан илҳомланган 11 ёшли хакер ҳикояси

Ҳиндистонлик Раджив Кумар исмли кишининг электрон почта манзилига хакерлар мактуб йўллаб, пул талаб қила бошлашди. Улар «оилавий ва шахсий суратларингни қўлга киритганмиз, пул бермасанг уларни тарқатиб юборамиз», дея таҳдид қилишарди.

ЎҚИНГ: «Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди

Электрон хат орқали товламачилик қилаётган киши Кумардан 10 миллион рупий талаб қилар эди; бу эса тахминан 138 АҚШ долларига тўғри келади. Шантажчи унинг ўзини ва оила аъзоларини кузатаётганларини айтиб таҳдид қилар эди.

Кумар кейинроқ ўзининг почтаси ҳимояси бузиб кирилганини пайқаб қолди – унинг пароли ўзгартирилган, аккаунти боғланган уяли телефон рақами ҳам алмаштирилган экан.

Шунда у полицияга мурожаат этди; у ердаги мутахассислар эса электрон мактублар жўнатаётган кимсанинг IP-манзили Кумарники билан бир хил эканини аниқлашди. Яъни, пул талаб қилиб хат юбораётган киши Кумарнинг ўз уйидан интернетга кираётган эди!

Полиция ўз ишини қилди – Кумарнинг оила аъзоларини сўроққа тутди. Шунда дарҳол унинг 11 яшар ўғли айбни бўйнига олди. Ўзининг иқрор бўлишича, болакай YouTube тармоғидаги хакерлик ҳақидаги роликлардан илҳомланган ва бу борада ўзини синаб кўришга қарор қилган экан.

Дарвоқе, сиз ҳам хакерликка қизиқадиган бўлсангиз, биз уни ўрганишда асқотувчи бешта китоб рўйхатини эълон қилганмиз. Шунингдек, «оқ хакерлик»ни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс ҳақидаги қўлланмамиз ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: «Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди