YouTube’га ҳеч кимга ёқмайдиган мажбурий функция 1 июндан қўшилади

  •   DiMaX
  •  1260
  •  22.05.2021 10:50

YouTube’га ҳеч кимга ёқмайдиган мажбурий функция 1 июндан қўшилади

Google компанияси аввалроқ YouTube тармоғида фаолият юритаётган блогерларнинг ризқини шу йилнинг июнидан қирқа бошлашини айтган эди. Энди эса у мазкур хостингда фойдаланувчиларга (канал муаллифларига ҳам) ёқмайдиган яна бир янгилик пайдо бўлишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)

Қисқа қилиб айтганда, YouTube шу йилнинг 1 июнидан барча роликларда реклама кўрсатишни бошлайди. Энг қизиғи – Google бунда ҳамкорлик дастурига қўшилмаган ролик яратувчиларга бу реклама пулидан улуш бермоқчи эмас!

Айтиш керакки, ҳозирча фақат ҳамкорлик дастурига қўшилган канал эгаларининг лавҳаларида реклама кўрсатилиб келмоқда. Унга қўшилиш учун эса каналда обуначилар сони мингтадан кам бўлмаслиги, шунингдек, охирги 12 ой ичида каналдаги лавҳалар жами тўрт минг соатдан ошиқ кўрилган бўлиши талаб этилади. YouTube бунда видеороликларида кўрсатилган рекламалардан тушган пул ҳисобидан каналлар эгаларига улуш чиқариб беради.

1 июндан эса барча роликларга реклама қўшилади, лекин ҳамкорлик дастурига кирмаган контент яратувчилар бундан фойда кўришмайди. YouTube ушбу амалиётни АҚШда ўтган йилнинг ноябридаёқ жорий этган эди, энди эса унинг янгича пул ишлаш стратегияси бутун дунё бўйлаб татбиқ қилинади.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!