«Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1646
  •  06.12.2018 17:12

«Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

Кейинги йилларда ўйинлар саноати анча ривожланиб, бу борада ҳам рақобат кучайган. Турли ўйин консоллари, компьютер ва мобил қурилмалар учун ўйинлар тақдим этувчи компаниялар ўз маҳсулотларининг оммабоплигини ошириш йўлида жон куйдиришяпти.

ЎҚИНГ: Samsung энг зўр Fortnite ўйинчиларига Galaxy Note 9 ҳадя этяпти! (+видео)

Жумладан, Resident Evil («Ёвузлик макони») ўйинининг иккинчи авлоди тақдим этилишига бир ойча вақт бор. Аммо унинг ишлаб чиқувчиси – Capcom компанияси ёпиқ тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун мазкур ўйиннинг «жонли» геймплейини намойиш қилди.

Тадбирда қатнашган Arekkz никли блогер Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини ёзиб олди. Уни қуйидаги видеолавҳада томоша қилиш мумкин:

Янгиланган «Ёвузлик макони» аввалги – оригинал ўйиннинг давоми, иккинчи қисмидек ўйналади. Resident Evil 2 келаси йилнинг 25 январида PS4, XONE ва компьютерлар учун расман тақдим этилади.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.