Ёз Motorola'нинг янги букламафонлари билан бошланади!

Ёз Motorola'нинг янги букламафонлари билан бошланади!

Гарчи букламафонлар бозорида етарлича танилиб бўлган бўлишса ҳам, Motorola ва Samsung компаниялари ўзларининг бу машҳурликларини сақлаб қолиш учун курашишлари керак – букламафонлар бозорига янги рақобатчилар қўшилиши фонида Samsung ва Motorola ҳам ўзларининг янги авлод букламафонларини тақдим қилишга шошишмоқда. Иккала компаниялар ҳам ўзларининг ўтган йилнинг августидаги тақдимотларидан сўнг бу йилги букламафонларини эртароқ, июн ойида тақдим қилишлари кутилмоқда. Жанубий Корея компанияси ўзининг Galaxy Z букламафонларини 26 июл куни тақдим қилиши миш-миш қиланаётган бир вақтда Motorola'нинг янги авлод Razr'лари ундан ҳам эртароқ тақдим қилиниши расман маълум бўлди.

Ўзининг Twitter саҳифасида Motorola янги тизер видеони улашди. Унда сиз икки букламафонлар силуетининг компания логотипига айланишини кўришингиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, биз аввалроқ Motorola бу йил бир эмас, икки букламафонлар чиқаришилишидан хабар топган эдик. Булар Razr 40 сериясидаги оддий ва Ultra модел букламафонлар бўлиб, мос равишда уларнинг бири кичкина, бошқаси эса жуда катта орқа дисплейга эга бўлади.

Тизер постда янги букламафонлар тақдимот санасини ҳам келтирилган. Motorola ўзининг янги Razr букланадиган смартфонларини расман 1 июн куни тақдим қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.