Ёзда чиқаётган Galaxy Z Flip 3 биринчи «жонли» ва сифатли суратларда!

  •   DiMaX
  •  405
  •  03.05.2021 16:54

Ёзда чиқаётган Galaxy Z Flip 3 биринчи «жонли» ва сифатли суратларда!

Samsung яқинда ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотаётгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу сахийлик сабабларидан бири шундаки, компания тез орада ушбу туркумнинг янги вакили – Galaxy Z Flip 3 моделини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

 Samsung Galaxy Z Flip 3 смартфони «раскладушка» форм-факторига эга бўлиб, куни кеча унинг рендер суратлари тарқалди:

Айтиш керакки, юқоридаги расмлар инсайдерлик маълумотлари асосида италиялик график дизайнер Жузеппе Спинелли (Giuseppe Spinelli) томонидан ишланган.

ЎҚИНГ: Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Шу билан бирга, Galaxy Z Flip 3 моделининг «жонли» суратлари ҳам сизиб чиқди. Аниқроғи, улар – мазкур букламафоннинг реклама видеосидан олинган скриншотлардир.

Расмлардан кўриниб турибдики, Samsung ушбу «раскладушка»сининг корпусини икки хил рангда чиқаради. Корпуснинг вертикал қўшалоқ камера жойлашган юқори қисми ҳамда ташқи дисплей қора тусда, смартфоннинг пастки қисми эса турли рангларда тақдим этилади.

Samsung Galaxy Z Flip 3 қўшимча экранининг экрани бироз каттайган, Gorilla Glass Victus ҳимоя шишаси корпуснинг ташқи юзасини шикастлардан сақлайди. Инсайдерлар бу букламафоннинг асосий дисплейи 6,9 дюймлик ҳамда олд камера учун митти тирқишли бўлишини айтишяпти.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманлари таннархи ҳатто Galaxy S20’ларникидан ҳам паст экан: нималарда тежашган?

Жорий йилнинг январида тарқалган хабарларга кўра, Galaxy Z Flip 3 нархи олдинги авлод «раскладушка»дан атиги 50 долларга қиммат, яъни 1499 доллар бўлади. Уни компаниянинг яна бир букламафони – Galaxy Fold 3 билан бирга июлда намойиш қилишлари кутилмоқда.

Тахминларга кўра, Galaxy Z Flip 3 флагман бўлмаган процессор базасида ишлайди ва 3300 мА/соатлик батареяга эга. Samsung уни икки хил – 4G LTE ҳамда 5G-версияларда чиқаради.

ЎҚИНГ: Snapdragon 750G чипи ва 5,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M42 5G смартфони тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!