Ёзги таътилни фойдали ўтказиш учун зўр имконият

  •   DiMaX
  •  1535
  •  23.05.2019 15:00

Ёзги таътилни фойдали ўтказиш учун зўр имконият

Компьютерда, телефонда ёки планшетда ўйин ўйнашни ва 3D-мультфильмларини томоша қилишни ёқтиришингиз шубҳасиз. Уларнинг қандай яратилишини биласизми? Бунинг учун дастурлар, яъни компьютерга қаҳрамонларнинг экран бўйлаб ҳаракатланишини буюрувчи буйруқлар тўплами керак бўлади.

Энди эса – энг муҳими: бундай дастурларни сиз ўзингиз яратишингиз мумкин! Ўз қаҳрамонларингиз иштирок этувчи ўйинларни ўйлаб топиш, мультфильмларни чизиш – хоҳлаган нарсангизни қилишингиз мумкин. Ушбу мақсадда болалар учун махсус Scratch дастурлаш муҳити яратилган. Дастурларни йиғиш қулай бўлиши учун, ундаги барча буйруқлар рангли блокли белгилар кўринишида тасвирланган. Бу худди «Lego» конструкторига ўхшашдир. Шунчаки кубикчаларни оласиз ва мураккаб дастур ёки ўйинни бир жойда йиғасиз.

Scratch — бу болалар учун оддий, тушунарли ва ниҳоятда қизиқарли дастурлаш тилидир. Унда ёдда тутиш ва хатосиз ёзиш лозим бўлган кодларни шунчаки учратмайсиз. Сиздан талаб этиладигани — бу фақат ўқиш ва ҳисоблашни билишдир. «Лего» конструктори билан бўлгани каби, Scratch ёрдамида турли рангдаги «ғиштчалар» — блоклардан дастурларни йиғиш мумкин. Дастурда ҳар қандай ўзгартиришларни исталган пайтда амалга ошириш ва бунинг дастур ишлашига қандай таъсир этганини дарҳол кўриш мумкин. Батафсил тушунтиришлар, қадамма-қадам кўриб чиқилган мисоллар ва кўплаб машқлар Scratch’ни қийинчиликсиз ўрганишда ёрдам беради.

Ўқув курси 8 ёшдан бошлаб болалар (ва уларнинг ота-оналари), шунингдек дастурлашни нолдан ўрганиш истагини билдирган барча учун тўғри келади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари маркази ёзги таътилни мазмунли ўтказиш учун фарзандларингизни дастурлаш бўйича ўқув курсларига таклиф этади!

Болалар учун визуал дастурлаш (Scratch) ўқув курсида фарзандларингиз турли хил мультфильмлар, ўйинлар, мусиқали роликлар, «жонли» расмлар яратиш орқали дастурлаш асослари ва мантиғи билан танишади.

Ўқув курсининг умумий давомийлиги 1 ой бўлиб, ҳафтасига 3 маротаба 2 соатдан ўзбек ва рус гуруҳларида олиб борилади. Ўқув курслари мос тарзда июнь, июль ва август ойларида ташкил этилади.

Бундан ташқари web-дастурлаш асослари (HTML5, CSS3) ва web-дастурлашнинг Backend қисми бўлган  PHP дастурлаш асослари курслари орқали сиз реал лойиҳалар асосида амалий машғулотлар ўтишингиз мумкин.

Дастурлашнинг ғаройиб оламига биргаликда йўл оламиз!

Ўқув курсларига қатнаш учун расмий web-сайтимизда ёки +998712386524 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Telegram: @uicit

Web-сайт: uicit.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!