ЙПХ инспекторларига планшетлар берилиб, баённомалар ҳам электрон шаклга ўтади

  •   DiMaX
  •  1273
  •  02.05.2020 08:54

ЙПХ инспекторларига планшетлар берилиб, баённомалар ҳам электрон шаклга ўтади

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча – 1 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу йиғилишда шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган вақтинчалик жарима майдонларининг раҳбарлари, шунингдек ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспекторлари иштирок этишди.

ЎҚИНГ: ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

Йиғилишда карантин даврида ва умуман турли қоидабузарликлар учун вақтинчалик жарима майдонларига киритилган транспорт воситаларини чиқаришнинг қонуний ечимлари ҳамда бу ишда қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик чораларини кўриш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилганларга жарима майдонларида ўтказилган назорат текширувлари натижалари эълон қилиниб, аниқланган камчиликлар ва уларни тезда бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди.

Маълум қилинишича, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўплаб инновацион янгиликлар олиб кирилмоқда. Шулардан бири бу ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилаётган замонавий планшетлардир. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар содир этаётган йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан электрон тарзда баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилмоқда. Йиғилишда планшетлардан фойдаланиш тартиблари, айнан шундай электрон баённомалар расмийлаштирилган транспорт воситаларини жарима майдонларига олиб бориш ва расмийлаштириш тартиблари ҳам муҳокама қилиниб, бу йўналишда ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

ЎҚИНГ: «ГАИ»нинг боди-камерасини қўлда тайёрласа нима бўлади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.