ЙПХ ходими нега қарама-қарши йўлда ҳаракатланган автоблогерга жарима ёзмади?

  •   DiMaX
  •  891
  •  10.03.2021 14:00

ЙПХ ходими нега қарама-қарши йўлда ҳаракатланган автоблогерга жарима ёзмади?

Шу йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқларда «Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар ойига қанча пул тушираётганини биласизми?

Видеода ЙПХ ходими Ф.С. ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги автомобилни тўхтатгани ва унга қоидабузарлик содир этганлигини айтиб, лекин, маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!