ЙПХ ходимининг сурати ёки видеосини интернетда тарқатиш тақиқланади

  •   DiMaX
  •  1432
  •  25.06.2019 12:16

ЙПХ ходимининг сурати ёки видеосини интернетда тарқатиш тақиқланади

Йўл-патрул хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги муомала ёзиб олинган аудио, фото ва видеоёзувларни ходимнинг рухсатисиз интернетда тарқатиш тақиқланади. ИИВ таклиф этган мазкур норма 26 июнгача муҳокама қўйилган, деб ёзади Minbar нашри.

ЎҚИНГ: Ички ишлар вазири ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб келмоқда

Ҳужжат лойиҳасига кўра ЙПХ ходимининг мажбурияти ҳақидаги 14-бандга қуйидаги хатбоши қўшилади:

«ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш».

Йўл ҳаракати қатнашчиларининг мажбуриятлари ҳақидаги 19-бандга эса қуйидаги хатбоши қўшилади:

«ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслик».

ЎҚИНГ: ИИВ сохта хабарнома тарқатган одамнинг «изига тушди»

Яъни, ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиши мумкин, лекин бу фото, видеони интернетга жойлаши тақиқланади, агар ЙПХ ходимининг бунга алоҳида (оғзаки ёки ёзма) рухсати бўлмаса.

Бу навбатдаги чеклов бўлиб кўриниши мумкин, лекин шахснинг розилигисиз унинг суратини тарқатиш деярли барча давлатларда тақиқланган. Хусусан, хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг ҳам муайян шахсий ҳуқуқлари мавжуд.

Лекин аксарият давлатларда «давлат ва жамоат манфаатлари учун» ЙПХ ёки бошқа «орган» ходими қилаётган ҳуқуқбузарликнинг расми ёки видеосини тарқатса бўлади. Ўзбекистонда баъзида бундай интернетга чиқиб кетган видеоларга жамоатчилик ўз муносабатини билдириши адолатни тиклашнинг ягона йўли бўлиб қолиши мумкин, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!