«Юлдузлар жанги»: афсонавий ўйин iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқяпти (+видео)

  •   DiMaX
  •  675
  •  10.12.2020 13:57

«Юлдузлар жанги»: афсонавий ўйин iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқяпти (+видео)

Бундан бир неча йил аввал катта ўйинларни смартфонларга мослаб ишга тушириш мушкул вазифадек эди. Лекин энди индустрия ривожланди ва ўтмишнинг хит ўйинларини ҳам мобил платформаларга кўчиришмоқда.

ЎҚИНГ: Apple ўзининг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловаларни эълон қилди

Кейинги кунларда маълум бўлишича, Obsidian Entertainment тақдим этган афсонавий Star Wars: Knights of the Old Republic II — The Sith Lords ўйинининг смартфонларга мўлжалланган версиялари тайёрланмоқда. Бу иш билан Aspyr Media жамоаси шуғулланяпти ва аллақачон мобил ўйиннинг трейлери эълон қилинган:

Билсангиз керак, ушбу ўйин машҳур «Юлдузлар жанги» сериалига асосланган бўлиб, ундаги воқеалар кинодагиларидан бир неча асрлар олдин бўлиб ўтади.

Хабарга кўра, iOS ҳамда Android платформаларига мўлжалланган Star Wars: Knights of the Old Republic II — The Sith Lords ўйинининг релизи 18 декабрг Star Wars: Knights of the Old Republic II — The Sith Lords ўйинининг режалаштирилган. Унинг нархи эса 15 АҚШ долларига тенг бўлади.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)