Юнусободда 20 миллион АҚШ долларлик илмий-технологик парки ишга туширилади!

Юнусободда 20 миллион АҚШ долларлик илмий-технологик парки ишга туширилади!

Яқин кунларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анъанавий шарқ даволаш усуллари асосидаги Хитой тиббиёт марказига бугунга келиб 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300 та иш ўрни ташкил этилиши назарда тутилган. Бу марказнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда ҳам шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.

ЎҚИНГ: 2021 йилгача Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятлари учун давлат маблағлари оширилади

Мазкур тиббиёт масканининг қурилишига Хитой Халқ Республикаси Фанлар академияси президенти Бай Чуньли (Bai Chunli) ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Биорганик кимё институти директори Шавкат Солиҳов тамал тошларини қўйишган бўлиб, ҳозирда 6000 кв. м майдонли 4 қаватли тиббий диагностика марказининг корпуси ва учта меҳмонхона биноларининг қурилиши якунланмоқда.

Завод қурилиши импорт ўрнини босувчи генерик дориларни ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархини арзонлаштиришга хизмат қилади. Бу эса ҳудудимиздаги касалликларни олдини олиш ва уларни даволашга мўлжалланган янги оригинал дори воситалардан фойдаланиш имконини беради. Ўз навбатида, илмий муассасаларда яратилган янги дори воситаларни амалиётга татбиқ этишда тажриба-синов ва технологик регламентларни яратиш учун амалий ёрдам беради. Фармацефтик компанияларда ишлаётган маҳаллий техник кадрларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш, замонавий ташҳислаш жараёнига хорижий клиникаларнинг етакчи мутахассислари иштирокида консалтинг хизматларини ташкиллаштириш ҳам марказ олдига қўйган вазифалардандир. Шунингдек, клиника жойлашган ҳудудда яшовчи, ижтимоий қийналган 100 та оилага хар йили 1 марта енгиллаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш ҳам режалаштирилган.

Ёзлишича, мазкур ўзбек-хитой илмий технологик парки кадрлар тайёрлаш ва замонавий илм-фан натижаларини амалиётга жалб этишнинг ўзига хос платформасини шакллантириш орқали фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг ўзаро интеграциялаш натижасида ўзига хос намунавий инновацион кластерни яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлигида янги тайинловлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!