Huawei Nova 3 тақдим қилинди: юқори имконият ва ўрта нархли

Huawei Nova 3 тақдим қилинди: юқори имконият ва ўрта нархли

Huawei бугун навбатдаги смартфонларини тақдим қилди. Huawei Nova 3 ҳамда Huawei Nova 3i деб ном олган моделлар экран усти кесиғи ҳамда иккита олд ҳамда иккита бош камералари билан ўзига хос.

Huawei Nova 3 модели 6.3 дюймли, FHD+ аниқлигидаги ҳамда 19:5:9 ўлчамли, қайрилма шаклдаги, юқорисида ўйиғи бор экран билан таъминланган. Бу девайсдаги процессор Kirin 970 бўлиб, у илк маротаба Huawei Mate 10 Pro моделига ўрнатилган. Бу чип тасвирга олиш чоғида "сунъий ақл" технологиясидан фойдаланади. Бенчмаркларда бу чип Qualcomm Snapdragon 845 каби юқори балл тўпламаган бўлса ҳам, аслида фойдаланувчи учун зарур самарадорликни таъминлайди.

"Сунъий ақл" технологияси эвазига чипсет тезкор ишлайди, мустақил равишда ўз имкониятларини кенгайтиради.

Олд панелдаги инфра қизил модули фойдаланувчи қиёфаси тўғрисидаги маълумотни тўплайди ва тизимга етказади. Яъни, девайсда қиёфа орқали тизимга кириш функцияси жорий қилинган. Бу технология тунда ҳам ишлайди.

Шу билан бирга, 3D Qmoji функцияси ишлашига кўра, Apple’нинг Animoji технологиясини эслатади ва фойдаланувчининг виртуал-анимацион қиёфасини яратади. Huawei Nova 3 орқа панели шиша билан қопланган. У ерда бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. Икки сим-картали девайс 4G VoLTE, WiFi 802.11ac (2.4GHz/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS каби алоқа тармоқларига мўлжалланган. Унда USB Type-C порти бўлиб, бу порт орқали ток сиғими 3750 мА соат бўлган аккумуляторни тезкор қувватлаш мумкин.

Huawei Nova 3 моделининг техник жиҳатлари:
Экран: 6.3 дюймли (2340 x 1080 пикселли), Full HD+, 19:5:9 ўлчамли, 3D шаклидаги қайрилма шиша билан қопланган, олд панелнинг 85% қисми экран, NTSC Color Gamut;
Процессор: 8 ядроли Huawei Kirin 970 (4 x 2.4 GHz A73+ 4 x 1.8 GHz A53) 10 нанометрли чип, Mali-G72 MP12 видео карта, i7 ёрдамчи чипи, NPU, GPU Turbo технологиялари;
Оператив хотира: 6 Гб, доимий хотира 128 Гб, microSD орқали 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) EMUI 8.2;
SIM-карта: 2 та бўлмача, бири гибрид -- nano + nano / microSD;
Бош камера: қўш сенсорли 16 (f/1.8 диафрагма, PDAF, CAF) ҳамда 24 (f/1.8) мегапикселли;
Олд камера: қўш сенсорли -- 24 Мп (f/2.0) ҳамда 2 мегапикселли;
Бармоқ изи сканери: бор;
Ўлчамлари:157.0×73.7×7.3 мм; Вазни: 166 грамм;
Алоқа имкониятлари: Dual 4G VoLTE, WiFi 802.11ac (2.4GHz/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, USB Type-C;
Аккумулятор: 3750, тезкор қувват олади.

Ўқинг: AirPods кутилмаган технологияга эга бўлади

Huawei Nova 3i ҳам 6.3 дюймли, FHD+ аниқлигидаги, 19:5:9 ўлчамли, қайрилма шишали экран билан таъминланган. Бунга етакчи чипдан бир қадам орқада бўлган Kirin 710 чипи ўрнатилган. Унинг оператив хотираси 4, доимий хотира 128 Гб.

Android 8.1 (Oreo) нинг ўзлаштирилган EMUI 8.2 талқини бошқарувида фаолият кўрсатувчи девайснинг олд панелига 24 ҳамда 2 мегапикселли камералар ўрнатилган. Nova 3 моделидан фарқли равишда, унинг бош камераси 16 ва 2 мегапикселли сенсорлардан таркиб топган. Бу камера "ақлли тизим" орқали саҳналарни аниқлайди ва сифатли сурат олади.

Ўқинг: Қизларга ким ёқади: iPhone ёки Android'ли йигитлар?

Ушбу девайсда ҳам 3D Qmoji функцяиси бор.

Huawei Nova 3i моделининг техник жиҳатлари:
Экран: 6.3 дюймли, 2340 x 1080 пикселли (Full HD+) 19:5:9 ўлчамли, 2.5D шаклидаги шиша билан қопланган, олд панелнинг 85% қисмини эгаллаб олган, NTSC Color Gamut;
Процессор: 8 ядроли Kirin 710 12nm (4 x 2.2GHz Cortex-A73 +4 x 1.7GHz Cortex-A53 1.7GHz);
Хотира: 4 Гб оператив ва 128 Гб доимий, microSD бор (256 Гб.гача);
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) нинг EMUI 8.2 талқини;
SIM-карта: қўш ва гибрид -- nano + nano / microSD;
Бош камера: 16+2 Мп, фоточақноқ бор;
Олд камера: 24+2 Мп;
Ўлчамлари: 157.6×75.2×7.6 мм; Вазни: 169 грамм;
Бармоқ изи сканери: бор.
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz) 2×2 MIMO, Bluetooth 4.2 LE, GPS + GLONASS;
Аккумулятор: 3340 мА соат.

Нарх-наво
Huawei Nova 3 модели 510 АҚШ доллари, Nova 3i модели 305 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Ўқинг: Sony флагмани ақлбоварқилмас нархда сотилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!