Юртимизда ҳар 100 та хонадонга нечта компьютер тўғри келяпти?

  •   DiMaX
  •  357
  •  10.11.2020 12:19

Юртимизда ҳар 100 та хонадонга нечта компьютер тўғри келяпти?

Давлат статистика қўмитаси яқинда Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта мобил телефон тўғри келишини эълон қилган эди. Энди эса қўмита шахсий компьютерлар сони бўйича маълумотни ҳам улашди.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча телефон олиб келинган?

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони 56 тани ташкил этди. Таъкидланишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 12 тани, 2015 йилда 47 тани ташкил қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони эса 161 тани ташкил этгани ҳақида хабарлар берилган.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернет тармоғига улангани ҳақида маълумот берган. Унга кўра, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16 миллион 386 минг 200 нафарни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 фоизга ёки 3,1 миллионга ўсган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон тўққиз ойда қаерлардан ва нечта электромобил сотиб олган?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!