Юртимизда мобил алоқа абонентлари салкам 27 миллионга етди

  •   DiMaX
  •  446
  •  14.06.2021 08:32

Юртимизда мобил алоқа абонентлари салкам 27 миллионга етди

Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра 26,9 миллионтани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2,6 миллионтага кўп, дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

ЎҚИНГ: Уяли оператор оммабоп хизматининг нархини оширяпти

Шунингдек, аҳолида 24 миллион 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 миллион 424,1 мингтага ошган. Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:

2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра:

  • жами: 21 960,2 минг
  • аҳолида: 21 331,2 минг

2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра:

  • жами: 24 316,7 минг
  • аҳолида: 23 371,3 минг

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра:

  • жами: 26 953,5 минг
  • аҳолида: 24 795,4 минг

Давлат статистика қўмитаси аввалроқ Ўзбекистон жорий йилнинг январь–апрель ойларида хориждан қанча мобил телефон импорт қилганини маълум қилган эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!