Юртимизда сотилаётган Mi 8 харид қилиш учун беш сабаб

Юртимизда сотилаётган Mi 8 харид қилиш учун беш сабаб

Давримизнинг муваффақиятли смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Xiaomi айни пайтда юртимизда ҳам етарлича оммалашиб улгурди. Шу кунларда компаниянинг энг сўнгги Mi 8 флагмани ҳам Ўзбекистонга етиб келди. Қуйида смартфонни харид қилиш учун сабабларни сизга эслатишга қарор қилдик.

Xiaomi Mi 8 моделига хос 5 та ўзига хосликлар:

1. Бўйдор AMOLED дисплей - Xiaomi Mi 8 дисплейи ниҳоятда жозибадор ва ёрқин. 6.21 дюймли экран AMOLED технологиясига кўра ишлаб чиқарилган. Унинг пикселлар сиғими - 2248 x 1080, яъни FHD+ аниқлигида. Олд панелнинг 88.5% фоиз қисми экрандан иборат. Экраннинг томонлар нисбати 18:7:9 ўлчамли. AMOLED дисплейни рангларни жилодор ва ёрқин акс эттириши билан жаҳонда тнгсиз. Йирик экран фойдаланувчига тасвирни мароқ билан томоша қилиш ҳамда смартфонда мириқиб ўйин ўйнашга ёрдам беради.

2. "AI", "сунъий ақл" технологияси - Xiaomi Mi 8 флагмани айни пайтда энг кучли Андроид платформа бўлмиш Snapdragon 845 чипсети билан "қуроллантирилган". Саккиз ядроли ушбу процессор тезкорлиги ҳамда қувват тежамкорлиги билан ўзига хос. Қолаверса, бу чипсетга "сунъий ақл"ни ҳам татбиқ қилиш мумкин. Смартфон тизимидаги бу жиҳат унга замонавий функцияларни жорий қилиш учун айни муддао. Айниқса, "сунъий онг" олд ва орқа камераларга "AI Portrait" (портрет) ҳамда "AI Beauty" (гўзаллаштириш) суратлар олиш имконини беради.

3. Тезкор намойиш ва кучли платформа - Snapdragon 845 чипи смартфонга имкониятлар эшигини очиб берган. AnTuTu томонидан июлда тақдим этилган рейтингда Xiaomi Mi 8 273221 балл билан жаҳоннинг энг кучли тўртинчи Андроид флагмани бўлиб турибди. Шу билан бирга, Mi 8 ўзидаги Adreno 630 видео картаси, 8 гигабайтгача бўлган оператив хотираси, 128 гигабайтгача доимий хотира билан ҳам ўзига хосдир. Бу платформа ҳар қандай ўйинни ўйнаш ҳамда смартфонда бир вақтда кўп вазифаларни амалга ошириш учун етаоли.

4. Камера - Xiaomi Mi 8 бош камерасининг асосий сенсори 20 мегапикселли ва ёруғлик тақсимловчи диафрагма f / 1.7 стандартли; бош камеранинг қўшимча сенсори ҳам 12 мегапикселли, бироқ f / 2.4 диафрагмали. Олд камерадаги сенсор 16 мегапикселли, унинг ёруғлик тақсимловчи диафрагмаси f / 2.0. Барча камералар "ақлли", яъни сунъий технология ёрдамида ёрқин суратлар олиш учун мустақил ишлай олади.
DxOMark'нинг ҳисоботига кўра, Xiaomi Mi 8 сурат олишда 99 баллни қўлга киритган.


5. Қиммат технологиялари арзон баҳода - Mi 8 бугунги кундаги аксарият смартфонларда мавжуд бўлмаган илғор технологияларга эга бўлган.
Улардан биринчиси қиёфани 3D ўлчамда текширувдан ўтказиш тизимининг жорий қилингани флагмандаги улкан ютуқ. Боиси Xiaomi Mi 8 Андроид смартфонлар орасида биринчи бўлиб шундай жиҳатга эга бўлди. Қоронғуда ҳам инфра қизил модул фойдаланувчининг қиёфасини бемалол текширувдан ўтказа олади.

Иккинчи технология эса, қўш частотали GPS тизими. Бу эса навигация фаолиятини янада аниқ ва ёрқин ифодалаш учун хизмат қилади.

Xiaomi Mi 8 юртимизда ҳам сотилмоқда!

Айни пайтда юртимизга ҳам бу илғор девайс олиб келинмоқда. Унинг Хитой талқинини (прошивкаси билан фарқ қилади) 4,1 миллион сўмдан, халқаро талқинни эса 4,5 миллион сўмдан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 8 флагманининг 6 ГБ + 64 ГБ хотирали талқини Хитойда 421 АҚШ долларидан, 6 ГБ + 256 ГБ хотирага эга талқини 515 АҚШ долларидан сотилмоқда. Нарх ҳозирча юртимизда қиммат. Бироқ, кўп ўтмасдан, ушбу смартфон модели кўпроқ кирса, флагман анча-мунча арзонлашади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!