Юртимизда Wi-Fi технологияларини ривожлантириш учун яна бир қулайлик!

  •   DiMaX
  •  560
  •  30.10.2020 16:05

Юртимизда Wi-Fi технологияларини ривожлантириш учун яна бир қулайлик!

Ўзбекистонда Wi-Fi технологияси асосида кенг полосали маълумотларни узатиш тармоғини ривожлантириш борасида яна бир қулайлик яратилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда битта шаҳарнинг барча ҳудуди бепул Wi-Fi билан қамраб олинади!

Эндиликда ҳар бир аниқ турдаги маълумотларни узатиш тармоғи радиоэлектрон воситалари, шу жумладан радиомостлар учун радиочастота спектри фойдаланувчиси томонидан ушбу радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш, чет элдан олиб кириш ва улардан фойдаланишда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг алоҳида қарорларини расмийлаштирмасдан фойдаланишга рухсат берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси радиочастота органлари билан ўртача 30 кун давомида келишиш процедуралари такомиллаштирилиб, ушбу муддатни 3 иш куни ичида амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, Wi-Fi тармоғи радиоэлектрон воситаларининг эффектив изотроп нурланиш қуввати 100 мВтдан ошмаган тақдирда, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланишга рухсат этилди. Бунда бино ичида ва ташқарисида жойлашуви бўйича чекловлар ўрнатилмаган.

ЎҚИНГ: Wi-Fi vs 4G: смартфон қувватини қай бири тезроқ тугатади? (+«жонли» видео)

Шу ўринда, телекоммуникация тармоқларини жадал ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, электрон давлат хизматларининг оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сон қарориги мувофиқ, Wi-Fi технологияси асосида кенг полосали маълумотларни узатиш тармоғини ташкил қилиш учун радиоэлектрон воситанинг чиқиш қувватидан қатъи назар 2.4 ГГц ва 5 ГГц радиочастота диапазонларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмаслигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бу эса, ўз навбатида, Wi-Fi тармоғи радиоэлектрон воситаларидан фойдаланаётган компанияларга ва бу турдаги REV’ни республикамиз ҳудудига олиб кириш ва сотиш билан шуғулланадиган тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратади.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!