Юртимизда харидоргир иккита Xiaomi смартфонига Android 10 базасидаги барқарор MIUI 11 кела бошлади

  •   DiMaX
  •  2085
  •  06.01.2020 12:00

Юртимизда харидоргир иккита Xiaomi смартфонига Android 10 базасидаги барқарор MIUI 11 кела бошлади

Кейинги пайтларда аксарият Xiaomi смартфонлари MIUI 11 график қобиғига асосланган прошивкагача янгиланмоқда. Бироқ уларнинг кўпчилигида график қобиқ янгиланса-да, унинг ўзаги – Android операцион тизими эски версияда қолаётир. Лекин...

ЎҚИНГ: Яқин орада Android 10’гача янгиланаётган олтита Xiaomi смартфони билан танишинг

Яқиндагина хитойча версиядаги Redmi K20 смартфонлари учун Android 10 асосидаги MIUI 11 график қобиғига асосланган барқарор прошивка тарқатилган эди. Энди эса глобал талқиндаги Redmi K20 ҳамда Xiaomi Mi 9T моделлари учун ҳам энг янги операцион тизим базасида тайёрланган барқарор MIUI 11 кела бошлади.

Айтиш керакки, Mi 9T модели аслида арзончи брендга мансуб Redmi K20 флагманининг халқаро бозорга мослаб чиқарилган версиясидир. Бироқ Ўзбекистонда буларнинг ҳар иккаласи ҳам юқори талаб билан сотилмоқда.

Уларга келаётган янгиланиш ҳажми тахминан 2,2 гигабайтга тенг бўлиб, турли ҳудудлардаги фойдаланувчиларга босқичма-босқич тарқатилмоқда. MIUI V11.0.1.0.QFJEUXM версия рақамли апдейт Android операцион тизимининг декабрдаги хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!