Замонавий Ўзбекистонга “виртуал назар”

Замонавий Ўзбекистонга “виртуал назар”

Ўзбекистондаги ноширлик ва ахборот технологиялари соҳаси янги поғонага қадам босди. Ўзбекистонлик дастурчиларнинг янги лойиҳаси 360 градус форматидаги панорама расм ва видеолари ёрдамида бутун республика бўйича виртуал саёҳат қилиш имконини беради.

Ўзбекистон мустақиллиги кунига бағишлаб “Uzbekneftegaz360” мобил иловаси тақдим этилди. Apple ва Google’нинг иловалари қаторида бу дастурнинг чиқиши “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясининг “Фаровонлик энергияси: Ўзбекистон нефт-газ соҳасининг янги тарихи” номли лойиҳаси давомида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг нефт-газ соҳасидаги ютуқлари ҳақидаги коллекцион нашр ҳамда инновацион мобил илова ишлаб чиқарилди.

utg-vir-9

Илова ёрдамида республика бўйича 100дан ортиқ панорамали видео ва расмларни томоша қилиш мумкин. Нефть қазиш ва ишлаб чиқариш объектлари билан бирга, фойдаланувчилар мустақилликнинг 25 йиллик даври давомида қурилган ижтимоий, маданий-маърифий ва спорт иншоотларини кўриш имкониятига эга. Лойиҳанинг тақдим этилиши мустақилликнинг 25 йиллик тўйига бағишлангани бежизга эмас. Муаллифлар иловага замонавий Ўзбекистоннинг мутлақ ноодатий ва ноёб кўринишларини жамлаган.

utg-vir-1

Иловадаги расмлар илк бор одатий фотоаппаратлар ёрдамида эмас, балки 360 градусли форматда тасвирга тушириш учун мўлжалланган энг замонавий фото ва видеокамералар билан олинди. Бу эса ўз навбатида расмларнинг панорама услубининг тушунчасини янгилаб, “мавжудлилик эффекти”ни кучайтиришга хизмат қилди. Тасвирларни смартфон ва планшетларда одатий ҳолда ёки “виртуал воқелик” (VR) усулида махсус кўзойнаклар ёрдамида кўриш мумкин. Шунингдек, лойиҳа доирасида холдинг белгилари тамғаланган махсус кардбордлар ишлаб чиқарилган. Кросс-платформали мобил илова AppStore ва PlayMarket’дан, ёки Ўзбекнефтегазнинг расмий веб-сайтидаги (www.ung.uz) махсус QR-код орқали юклаб олиш мумкин.

utg-vir-2

Ушбу мобил илова нафақат Ўзбекистон, балки минтақа бўйича инновацион, дунё бўйича эса республика тақдимоти форматидаги биринчи виртуал воқелик иловаси бўлди. Ҳозирги пайтгача ВР-иловалар фақатгина реклама ва тижорат мақсадларида, масалан, BMW, Mercedes-Benz ва шу каби бошқа кўпмиллатли компанияларнинг буюртмаларига асосланиб ишлаб чиқарилган.

Виртуал воқелик (virtual reality, VR) ёки сунъий воқелик – инсонга унинг туйғулари: кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тегиш орқали сезиладиган, техник воситалар ёрдамида яратилган дунё (нарса ва шахслар). Виртуал воқелик таъсир кўрсатиш ва унга жавоб беришни тақлид қилиб бера олади.

utg-vir-4

“Uzbekneftegaz360” иловасини яратиб, муаллифлар мамлакатимизнинг бу соҳадаги технологик ва инноватсион салоҳиятини намойиш этишди. “Dinara&Co.” нашриёт уйи жамоаси мутлақо янги форматдаги лойиҳаларга эътиборни қаратади ва инновацияларга инвестиция қилишга тайёр. Жамоа бу илова нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бўйича янги маррани белгилаб беришига ишонади. Шу билан бирга, лойиҳа муаллифлари энг илғор технологиялар ёрдамида мамлакат имиджини мустаҳкамлаш ва замонавий Ўзбекистон ютуқлари, салоҳиятлари ҳақида объектив маълумотларни намойиш қилиш ишларини давом этади (эттиришни мақсад қилиб олганлар).

utg-vir-5

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтегаз” МХК юртимиздаги энг катта холдинг компанияси ҳисобланиб, 128 мингдан ортиқ иш жойларига эга 6 та акционерлик компанияси ва 200дан зиёд корхоналарни бирлаштиради. Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп газ қазиб чиқарувчи давлатлар ўнталигига киради, бу ерда Ўрта Осиёдаги углеводородлар захирасининг учдан бир қисми жойлашган.

utg-vir-6 utg-vir-7 utg-vir-8

Манба: Kun.uz