Замонавий касбларни эгаллашингиз ва таълим учун сизга керак бўладиган ноутбуклар билан танишинг!

Замонавий касбларни эгаллашингиз ва таълим учун сизга керак бўладиган ноутбуклар билан танишинг!

Дўкон расталаридаги ноутбукларнинг хилма-хиллигидан қай бирини танлашни билмай қолишинигиз турган гап. Ноутбук сотиб олаётганда хато қилмаслик мумкинми? Қандай қилиб?

Профессионал ва ўйин учун мўлжалланган моделлар ўртасидаги чегара бугунги кунда унчалик ҳам катта эмас. Муҳими – айни дамда сизнинг вазифаларингизга мос келадиган ва бўлғусида етарли куч билан ишлаш имкониятига эга бўлган моделни танлаш. Ноутбукнинг конфигурациясида видеокарта муҳим аҳамиятга эга, уларнинг орасида GeForce RTX 30 серияси бугунги кунда энг актуаль ҳисобланади. Ҳатто 2018 йилда чиқарилган 20 серия ҳам бироз эскирди, GeForce MX графикаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу видеокарта катта ресурс талаб қиладиган вазифалар ва ўйинлар учун мос эмас. RTX график карталари GPU нейрон тармоқларга асосланган сунъий интеллект (AI) алгоритмларини тезлаштириш учун алоҳида тензор ва RT – нурларни кузатишни тезлаштириш ядроларига эга. Фото ва видео иловалардаги сунъий интеллект воситалари кадрлар тезлиги ва пикселлар сонини ошириш, автоматик равишда кадрлаш ва трекинг қилиш, бир клик билан объектларни танлаш, портрет суратга олишда ёруғликни ўзгартириш ва бошқа имкониятларни тақдим этади. Нурларни кузатиш уч ўлчамли саҳналарни, дизайн ва компютер графикаларини фотореалистик кўрсатиш учун ишлатилади.

GeForce RTX ва GeForce RTX график карталари 75 дан ортиқ иловаларни, жумладан Adobe, Dassault, Autodesk ва бошқа графика ва видеони таҳрирлашга мўлжалланган автоматлаштирилган лойиҳаларга мўлжаланган дастурларни тезлаштиради.

30-серия видеокарталари классификацияси қўйидагича:

  • RTX 3050 ва 3050 Ti 2D дизайн, 4K форматгача бўлган фото ва видеоларга мос келади;
  • RTX 3060 ва 3070 эса – 3D графикалар, 6K ўлчамгача бўлган видео ва оқимлар учун;
  • RTX 3080 – Катта 3D ва SAPR лойиҳалари, шунингдек, 8K видеолар учун.

Яна нималарга эътибор қаратиш керак? Кўплаб вазифаларда Windows ноутбуклари бир хил ёки камроқ пул эвазига Appleʼдаги аналогларига қараганда тезроқ ва кўпроқ функция ваъда қилади. Сизга олти ёки саккиз ядроли замонавий процессор керак бўлса: бу 11 ёки 12-авлод Intel Core, AMD Ryzen 5000 ва 6000 серияли. Шунингдек, камида 16 ГБ оператив хотира, камида 512 Гб ҳажмли тезкор SSD ва график иловалар учун юқори ранг аниқлиги билан яхши дисплей.

GeForce RTX 30 ўрнатилган ноутбукларнинг 2022 йилги моделлари Max-Q технологияларининг тўртинчи авлоди билан жиҳозланган. Улар энергия самарадорлигини оширади, тизим иш фаолиятини оширади, шовқин даражасини пасайтиради ва тармоққа уланмасдан узоқроқ ишлаш ва ўйнаш имконини беради.

Харид қилишдан олдин, албатта, сизни қизиқтирган моделларнинг шарҳ ва тавсифларини диққат билан ўқинг! Биз эса сизга ўзимиз эътиборга лойиқ деб ҳисоблаган 5 та ноутбук рўйхатини тақдим этамиз.

Acer Nitro 5

Intel Core i5 процессори, GeForce RTX 3050 Ti графикаси. Тез жавоб берувчи (144 Ггц янгиланиш тезлиги) милтилловчисиз 15,6 дюймли FHD сенсори. RTX 3050 Ti машҳур 1080p онлайн ўйинлар ва оғир дастурларни ўрта ва юқори созламаларда осонлик билан “кўтаради”. Модел 4K фото ва видеоларни қайта ишлаш учун жавоб беради. Ҳар қандай бурчакдан ўқиш имконини берувчи кенг кўриш бурчаги дисплейнинг афзалликларидан бири. Бироқ очиқ ҳавода қулай фойдаланиш фақат қуёш нури жуда порлоқ бўлмаганда мумкин.

OMEN HP noutbuki

Юқори самарадорликка эга AMD Ryzen 5 процессор ва RTX 3050 Ti график. RTX 3050 Ti машҳур ўйинларни 1080p ва энг сўнггиларини ўрта-юқори созламаларда бошқаради, шунингдек, 4K форматида фото ва видеоларни қайта ишлашда ёрдам беради. Noutbuk OMEN компаниясининг хусусий Темпест совутиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, у уч томонлама совитиш ва беш томонлама ҳаво оқимини таъминлайди. Acerʼга қараганда энгилроқ ва ихчамроқ, экран рамкалари юпқароқ.

Victus HP noutbuki

8 ядроли Intel Core i7 процессори, GeForce RTX 3060 график картаси билан OMENʼга нисбатан яхшиланган график унумдорлиги RTX 3060 сизга 1080p да нурларни кузатиш ва DLSS билан максимал созламаларда ўйнаш имкониятини беради. Модел 3D моделлашни ўрганиш, 6K гача рухсатдаги фотосуратлар ва видеоларни қайта ишлаш ва ўйин оқимларини ўтказиш учун жавоб беради.

Lenovo Legion 5 Pro

Ryzen 5 процессори, RTX 3060 Lenovo моделлари 165 Ггц юқори янгиланиш тезлигига эга. RTX 3060 сизга DLSS ва Reflex билан 1080p ўйинларни максимал тезликда ишлатиш имконини беради ва шунингдек, оқим, 3D моделлаштириш, фотосуратларни таҳрирлаш ва 6K видео учун мос келади. Noutbuk Coldfront 3.0 совитиш тизимидан фойдаланади ва самарали қувват тақсимотига AI Двигателидаги махсус нейрон тармоқ ёрдамида эришилади. Оғирлиги ва ўлчамлари бўйича у Acerʼдан унчалик фарқ қилмайди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, айрим моделлар фақат 256 GB ҳажмли SSD драйвери билан жиҳозланган.

Lenovo Legion 7

Intel Core i9 процессори, GeForce RTX 3080 график картаси ва 2ТБ хотираси билан бизнинг рўйхатдаги энг кучли модел. Энг талабчан ўйинлар ва иловалар учун жавоб беради. NVIDIA DLSS сизга 2K да ҳам юқори нурлар трассировкасини кузатиш созламаларида ўйнаш имконини беради. RTX 3070 3D моделлаштириш, рендерлаш, 6K видеони қайта ишлаш ва ўйинлар оқимини бошқариши мумкин.