Замонавий санъат: Лондон музейида Англия қироличаси юзини акс этган робот пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  430
  •  06.10.2018 10:32

Замонавий санъат:  Лондон музейида Англия қироличаси юзини акс этган робот пайдо бўлди

Рассом Мат Колислау (Mat Collishaw) голливуд дизайнерлари билан бирга  компьютер  анимацияси соҳасида Англия қироличаси Елизавета I’нинг юз қиёфасидан виртуал нусха яратди. Бунинг учун улар қиролича юзининг  тарихий  баёнидан фойдаланишди, портретларини ва ҳайкалларини сканерлаштиришди. 3D-модель роботлашган чеҳрани ясади.

Елизавета I юзли роботни ойнага ўрнатишди, бундан мақсад унда қироличанинг ҳақиқий портрети қандай акс этишини кўриш эди. Экспонат The Mask of Youth (ёшлик ниқоби) деб ном олди. Инсталляция  Лондон шаҳридаги Royal Museums Greenwich музейига қўйилди, деб хабар беради Engadget.

Ўқинг:Робот-тунец: балиқ тўдаларини ортидан эргаштиради

Рассом нафақат қиролича юзининг тўлиқ нусхасини яратди, балки роботга кўз қисишларни, кўз қорачиқларини ҳаракатга келтиришни ва жилмайишларни ҳам ўргатди, натижада инсталляцияни кўрсангиз, уни тирик одам, дейсиз.

Ўқинг:Яна роботлар: улар энди мактабларда муаллимлик ҳам қилишмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!