Замонавий смартфонларнинг энг кераксиз функциялари айтилди

  •   DiMaX
  •  711
  •  12.08.2021 10:01

Замонавий смартфонларнинг энг кераксиз функциялари айтилди

Сўнгги йилларда тақдим этилаётган смартфонлар, айниқса флагман моделлар турли янги технологиялар ва имкониятларга бой. Лекин оддий фойдаланувчига кундалик ҳаётда уларнинг кераги борми ўзи?

ЎҚИНГ: Смартфонда нечта ва қандай датчиклар бўлади?

«Прайм» агентлиги билан кечган суҳбатда Telecom daily ахборот-таҳлил агентлиги раҳбари Денис Кусков смартфонларнинг энг кам ишлатиладиган функцияларини санаб ўтди. Россияликлар учун умуман фойдаси бўлмаган опциялардан бири сифатида у смартфонлардаги бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллашини таъкидлаган. Гап шундаки, мамлакатда ҳали 5G тармоғи жорий этилмаган ва 2023 йилгача кутмаса ҳам бўлади.

Хабарингиз борки, Ўзбекистондаги операторлардан бири 2021 йилнинг 8 апрель санасидан мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5G технологиясини фойдаланувчиларга тақдим этган.

Шунингдек, симсиз қувватлаш функциясининг ҳам амалий фойдаси сезилмади, чунки аксар ҳолларда у уй шароитларида ёки машинада керак бўлади. Унинг ўрнига повербанк ёки симли оддий қувватлаш ускунасидан фойдаланиш қулай.

Кусков яна смартфонларни ишоралар билан бошқариш функцияси, 3D-камералар, 3D-экранлар ва қўшимча дисплейни ҳам кераксиз, деб айтган.

ЎҚИНГ: iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!