Замонавий технология дунёдаги энг бахтли мамлакатларни ҳам бузмоқда

  •   Saroy
  •  1327
  •  14.08.2018 17:18

Замонавий технология дунёдаги энг бахтли мамлакатларни ҳам бузмоқда

Осиёнинг унчалик катта бўлмаган мамлакатига телевидения ва ижтимоий тармоқлар кириб келмоқда, буларнинг барчаси маҳаллий аҳолининг аввалгидек бахтли ҳаёт кечиришига раҳна соляпти.

Баланд тоғлар бағрида жойлашган Бутан мамлакати «Ер юзидаги энг бахтли давлат» деб тез-тез тилга олинади. Маҳаллий ҳокимият  иқтисодиётни ривожлантиришга ҳаракат қилмайди, аммо миллий бахтнинг ялпи кўрсаткичини жорий қилган. Қадимий ҳаёт тарзи бутанликларнинг маънавий соғломлиги гарови ҳисобланади. Аммо тобора жадал суръатлар билан кириб келаётган замонавий  технологиялар бундай  бахт кўрсаткичларига ҳадемай нуқта қўйиши мумкин.

БМТнинг сўнгги ҳисоботида айтилишича, Бутан бахтлилик даражаси бўйича дунёнинг 156 та давлати орасида атиги 97 ўринни эгаллаган. Ҳукумат бунинг учун ижтимоий тармоқларни ва телевиденияни айбламоқда. Бошқа ривожланган мамлакатлардаги ҳаётни кузата туриб,  бутанликлар ҳам қишлоқлардан шаҳарга келиб яшашни, яхшироқ маош берадиган иш топишни исташмоқда, ҳатто яхши яшаш илинжида мамлакатни тарк этиш истагида бўлганлар сафи ҳам тобора кенгаймоқда.

Бутанликларнинг аксарият қисми ҳамон ўзларини бахтли инсонлар деб ҳисоблайди. Сўнгги ўтказилган сўров натижаларига қараладиган бўлса, аҳолининг 90 фоизи ўзларини бахтли деб билишганини кўриш мумкин.  Тўғри, «бахтлилик даражаси» аста-секин пасайиб бормоқда. Ҳозир бутонликлар орасида ўзини “фавқулодда” ёки «ўта бахтлиман», дейдиганлар жами аҳолининг ярмидан озини ташкил этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!