Замонавий технология “шайтон ёзувини” ўқий олди

  •   Saroy
  •  5565
  •  20.09.2018 15:21

Замонавий технология “шайтон ёзувини” ўқий олди

Сицилиялик  монах аёлнинг «Шайтоннинг ўзи айтиб турган» мактубини разведка хизмати фойдаланадиган дастур ёрдамида ўқий олишди.

1676 йилда Сицилиядаги Пальма-ди-Монтехиаро монастиридаги монах аёллардан бирининг маълум қилишича, унга шайтон ёпишиб олган. У эрталаб турганида, тўшагининг ёнида бир варақ ётганига кўзи тушади. Қоғоз нотаниш белгилар билан тўлган эди. Монах аёлнинг таъкидлашича, иблиснинг ўзи унинг ёнига келган ва Худога қарши қайраш учун ушбу матнларни айтиб ёздирган.

300 йилдан кўпроқ вақт мобайнида киптографлар «Шайтондан Евангелияга» атамасини тушинишга уриниб келади, ушбу сўзнинг маъноси нима ва умуман унда қандайдир маъно борми, деган саволга жавоб қидиришади. Италиянинг Людум илмий маркази олимлари ушбу ҳужжат  шифрини аниқлай олишди. Бунинг учун улар интернетга ноқонуний жойланган шифрларни бузиб кирувчи дастурдан фойдаланишди. Мазкур дастур разведка хизматлари томонидан ишлатилади.

Манах аёл қолдирган хат матнининг бир бўлаги

Тадқиқотчилар латин, араб, қадимий грек ва  руни алфавитлари юкланган дастурни ишга туширишди. Шундай кўп миқдорда маълумотлар базаси билан таржима қисқа вақтда амалга оширилди. Матн эса ҳақиқатан ҳам “иблисона” бўлиб чиқди. Унда Худони одамлар ўйлаб топганлигини, Иисус Христос ва Муқаддас Руҳ эса мурда эканлиги ёзилганди.

Олимларнинг таъкидлашича, монах аёл шайтон ихтиёрига тушиб қолмаган, балки руҳий касалликнинг бир тури бўлмиш шизофрениядан азият чеккан бўлиши мумкин ёки атай фирибгарлик қилган, яъни атрофдагиларни лақиллатган. Матн шу қадар равон тузилган эдики, уни ёзиш учун монах аёл бир нечта тилни билиши ва кўпгина мифологияларни яхши тушинган бўлиши керак бўлган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!