Замонавий ядро уруши қандай оқибатларга олиб келади

  •   Saroy
  •  3185
  •  16.10.2018 10:21

Замонавий ядро уруши қандай оқибатларга олиб келади

Шу йилнинг март ойида америкалик аналитик ва ядро қуроллари бўйича мутахассис Маттиас Экен The Conversation журналида ядро уруши оқибатлари бўйича ўзининг ҳисоб китоблари натижасини эълон қилди.

Шу йилнинг июн ойида эса 122 та давлат вакиллари Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида ядро қуролини таъқиқлаш бўйича шартнома қабул қилиш учун овоз беришди. Ушбу ҳужжатни 50 дан зиёд давлат ратификация қилгандан кейингина кучга киради. Мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасида шундай дейилади.

Ҳар бир аъзо давлат  ҳар қандай шароитга қарамай ядро қуралини ишлаб чиқмайди, синамайди, ясамайди, таёрламайди, турли йўллар билан сотиб олмайди, сақламайди  ва ядро қуроллари ва портлатиш қурилмаларини тўпламайди.

Мазкур ҳужжатни қўллаб қувватлаётган мутахассисларнинг эслатишича, ҳатто минтақавий ядро уруши ҳам глобал миқёсда гуманитар ва экологик ҳалокатга олиб келиши мумкин. Айниқса, икки ядровий мамлакат раҳбарлари бўлмиш,   АҚШ президенти Дональд Трамп билан КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги даҳанаки айтишувлар анчайин кескинлашиб кетганидан кейин ядро уруши мавзусини муҳокама қилиш янада кучайди. Шу йил март ойида америкалик таҳлилчи ва ядро қуроллари бўйича мутахассис  Маттиас Экен (Matthias Eken)  ўзининг ҳисоб- китобларини The Conversation журналида эълон қилди.

Ҳиндистон билан Покистон

Энг ўрганилган вариант, бу Ҳиндистон билан Покистоннинг бир-бирига ўзаро ядро зарбасини амалга ошириши, ҳар икки томондан 50 тадан ракета отилса ва улар асосан шаҳарларда портласа; мутахассисларнинг ҳисоблашича, жами 220 жанговар каллакларга эга ушбу икки давлат ўртасидаги ядровий уруш айнан шундай кечиши мумкин. Агар шундай сценарий бўйича воқеа юз берса, портлаш ва оқибатда юзага келган ёнғинлар ва радиация туфайли  урушнинг биринчи ҳафтасидаёқ камида 20 миллион киши қурбон бўлади. Бу албатта даҳшат; Биринчи жаҳон урушида бундан оз одам ҳалок бўлганди. Лекин атом бомбаларнинг вайронкорлик ҳаракати шу билан тугамайди: ёнғинлар, ядро портлаши оқибатида келиб чиққан олов тутун аралаш  қўзиқориндек шакл ясаб осмонга кўтарилади; радиоактив зарралар стратосферага тушади.

Ҳиндистон ва Покистон чегараси коинотдан олинган тунги сурат

Ҳисоб-китобларга кўра, Ҳиндистон-Покистон ўртасидаги ядровий можаро атмосферанинг юқори қатламига  6,5 тонна радиактив материяни чиқаради; қурим  ва қоракуя қуёш нурини тўсиб қўяди ва Ер юзасидаги ўртача  йиллик ҳароратни  сезиларли даражада пасайтириб юборади; Ҳавонинг совуб кетиши ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин.

Ядровий қиш, ўз навбатида, қишлоқ хўжаликка таъсир қилади. АҚШда маккажўхори ҳосили (уни етиштиришдаги энг илғор мамлакат) 12 фоизга тушиб кетади. Биринчи ўн йилликда об-ҳавонинг совуб кетиши натижасида Хитойда гуруч ҳосили 17 фоизга қисқариб кетади, кузги буғдой   31 фоизга камаяди.

Дунёдаги ҳозирда мавжуд бўлган дон захираси, дунё бўйича умумий эҳтиёжни узоғи билан 100 кунгина қондира олади. Захира томом бўлгач, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядро уруши оқибатида юзага келган ядровий қиш сайёрамиз аҳолисининг қарийб учдан бирини очарчиликка маҳкум этади. Бу, икки миллиард киши, деганидир.

АҚШ билан КХДР

Яна бир сценарий — Шимолий Корея билан АҚШ ўртасидаги ядро зарбалари. Сиёсатчилар ҳисобича, ядро арсенали унчалик кўп эмас, шу боис портлаш кучи Ҳиндистон ва Покистон вариантига қараганда камроқ бўлади, лекин барибир кўплаб қурбонлар бўлиши аниқ. Бундан ташқари, бундай сценарий сайёрамизнинг бошқа минтақаларида ҳам ядро мамлакатлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни кучайтиради.

Россия билан АҚШ

Бўлиши мумкин бўлган сценарийларнинг энг ёмони, бу АҚШ билан Россия ўртасидаги ядро уруши. Икки давлат ядровий  каллакларининг қатта қисми  Хиросимани вайрон қилган бомбадан 10-50 баробарга қудратлироқ.  Агар иккала давлат ҳам стратегик ядро қуролларини ишга солса (Тинч объектларга зарба беришга мўлжалланган — шаҳарлар ва инфратузилмалар), атмосферага 150 тонна қора куя, тарқалади ва ўртача ҳарорат 8 даражага тушиб кетади. Бундай шароитда дунё бўйича қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги кескин тушиб кетади ва инсониятнинг катта қисми озиқ-овқатсиз қолади.

Бўлиши мумкин бўлган сценарийларнинг энг ёмони, бу АҚШ билан Россия ўртасидаги ядровий уруш.

Агар бу инсонлар келиша олмаса..?

Экеннинг фикрича, барча айтиб ўтилган сценарийнинг юз бериш эҳтимоли кам ва барчага, айниқса сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  апокалиптик  сценарийлар ва алармистик риторикалардан ўзни тийиши керак. Таҳлилчининг эслатишича, 2017 йилгача одамлар турли қувватдаги 2000 тадан зиёд  атом бомбани портлатганлар аммо маккажўхори ҳам, гуруч ва бўғдой ҳам ҳеч нарса бўлмагандек ўсаяпти, ҳосил беряпти. Лекин бу, ядро урушларга қўл силтаса ҳам бўлаверади дегани эмас: ядровий жанговар каллаклари ва уларни элтувчи воситалар ядро клубининг бешта аъзосида мавжуд. Булар, Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция, улардан ташқари, Ҳиндистон, КХДР  ва Покистон ҳам ядро қуролига эга; Тахмин қилинишича,  Исроил ҳарбийлари ҳам ядро бомбасини яратиш бўйича иш олиб борган. Эроннинг ядровий дастури ҳам кўп саволларга сабаб бўлмоқда. Хуллас, ядро қуроли портлатилгандан кейин юзага келадиган оқибатни асло эсдан чиқариб бўлмайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!