Замонлар оша: Sega Mega Drive яна сотувга чиқарилади

Замонлар оша: Sega Mega Drive яна сотувга чиқарилади

Бундан бир неча ой илгари Япониянинг Sega компанияси ўзининг Genesis (иккинчи номи Mega Drive) туркумидаги ўйин приставкаларини қайта тиклаши тўғрисида турли миш-мишлар тарқалган эди. Албатта, технология нуқтаи назаридан фирманинг бундай қарори бироз ғалати туюлиши мумкин. Бироқ жаҳон бозорида мазкур 16 битли приставкаларга бўлган талабнинг юқорилиги кишини ҳайратга солади.

3D News сайтининг ёзишича, “қайта туғилган”  Sega Mega Drive приставкалари TecToy компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Қизиғи, ўйин жойстикларининг дизайни ҳам ўзгаришсиз қолган. Приставкага Sega фирмасининг расмий логотипи жойлаштирилади.

sm154553.750

Ташқи томондан янги консоллар ўз ўтмишдошридан унчалик катта фарққа эга бўлмайди. Татбиқ этилган ўзгаришлардан SD слот ва A/V-кабелни алоҳида айтиб ўтиш керак. Тўпламга 22 та ўйин ёзилган (жумладан, Bonanza Brothers, Columns, Golden Axe 2, Kid Chameleon, Out Runners, Sega Soccer, Sonic 3 ва бошқалар) SD-карта ҳам киритилади.

Янги Sega Mega Drive приставкасининг нархи тахминан 125 доллар атрофида бўлиши ёзилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!