Зарардан фойдагача: General Electric 2016 йилда 8,5 миллиард доллар ишлаб топди

Зарардан фойдагача: General Electric 2016 йилда 8,5 миллиард доллар ишлаб топди

Американинг технологиялар концерни General Electric 2016 йил якунларига кўра 8,54 миллиар доллар соф даромадга эга бўлди. Бир йил аввал эса 5,79 миллиард долларлик зарар кузатилганди, дейилади компания ҳисоботида. Ижобий кўрсаткичларга электр энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари билан шуғулланувчи бўлинмаларнинг самарали фаолияти туфайли эришилган. IV чоракда GE’нинг даромади бир йиллик нисбатда 43 фоизга тушиб кетди – 3,66 миллиард долларгача. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Компания соф даромади чорак якунларига кўра 45 фоизга пасайди – 3,486 миллиард долларгача (ёки бир акция учун 0,39 АҚШ доллари). Уларнинг асосий қисми акциядорлар ҳиссасига тўғри келган. Бу борадаги кирим эса 2 фоизга қисқарди – 33,09 миллиард долларгача.

General Electric’нинг 2016 йилдаги даромади йиллик нисбат билан олганда 5 фоизга ошган – 123,7 миллиард долларгача. Кирим IV чоракда 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга тушиб кетди – 33,09 миллиар доллар.

General Electric акциялари қиймати ҳисобот эълон қилингач эса 0,13 фоизга арзонлашди – бир қоғоз учун 31,2 АҚШ долларигача.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!