“Зенит” Россия-Украина ракетаси Бойқўнғирдан старт олди

“Зенит” Россия-Украина ракетаси Бойқўнғирдан старт олди

“Зенит-2sБ” ракета-ташувчиси “Электро-Л” №2 метеорологик сунъий йўлдоши билан бирга Қозоғистондаги космодромдан учирилди.

“Электро-Л “ геостационар гидрометеорологик сунъий йўлдоши ёрдамида Ер юзаси кўз илғайдиган ва инфрақизил диапазонда кузатилади. Сунъий йўлдош фаолиятига “Лавочкин номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси” масъулдир.

“Электро-Л” №1 аппарати 2011 йилнинг 20 январида учирилган, аммо 2014 йил мартида ориентациясини йўқотган. 2014 йил охиридан бери чекланган режимда ишлайди. “Электро-Л” №3 сунъий йўлдошини эса 2017 йилда учириш режалаштириляпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!