Zipcall орқали исталган браузерда видеоқўнғироқ қила оласиз – SMS-тасдиқлаш ёки регистрация ҳам шартмас!

  •   DiMaX
  •  1055
  •  10.06.2020 12:38

Zipcall орқали исталган браузерда видеоқўнғироқ қила оласиз – SMS-тасдиқлаш ёки регистрация ҳам шартмас!

Видеоқўнғироқ учун смартфонингизда Zoom, WhatsApp, Imo, Facebook Messenger ёки Skype каби мессенжерлардан фойдаланяпсизми? Лекин бу иловалар қурилманинг хотирасида жой эгаллаб, мунтазам тарзда тизим ресурсларини ва батарея қувватини сарфлаб туришини биласизми?

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Сизга видеосуҳбатнинг бошқа, осон ва қулай йўлини таклиф этмоқчимиз: Zipcall номли янги сервис айнан шунга мўлжалланган. Ундан фойдаланиш учун смартфон ёки планшетга, ноутбук ёхуд компьютерга бирор дастурни юклаб олиб ўрнатиш, унда рўйхатдан ўтиш, ўз телефон рақамингизни тақдим этиш каби бошоғриқлар умуман талаб этилмайди.

Шунчаки, исталган бир браузердан https://zipcall.io/ манзилига кирасиз ва таклиф этилган тахаллус (никнейм)ни қабул қиласиз (ўзингиз исталган бошқасини, масалан – ҳақиқий исмингизни киритсангиз ҳам бўлади). Кейин эса zipcall.io/join/... кўринишидаги ҳаволани суҳбатдошга исталган усулда (SMS-хабар, электрон почта...) жўнатасиз. Уни босиши билан суҳбатдошингиз браузерида Zipcall сервисининг айнан сиз билан видеомулоқот саҳифаси очилади – бўлди!

Мазкур сервисда қўнғироқлар P2P технологиясига асосланган – ҳеч қанақа сервер қўлланмайди, икки фойдаланувчи бевосита ўзаро уланади. Кўришиб гаплашишдан ташқари, Zipcall матнли чатда ёзишиш ва суҳбатдошга экранни намойиш этиш функцияларига ҳам эга. Унинг барча функцияларидан бепул фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!