Zoom ҳам, Skype ҳам керак эмас: WhatsApp’да энди 50 кишилик видеоконференция қила оласиз!

  •   DiMaX
  •  503
  •  18.05.2020 09:56

Zoom ҳам, Skype ҳам керак эмас: WhatsApp’да энди 50 кишилик видеоконференция қила оласиз!

Facebook компанияси апрелнинг охирида Zoom сервисининг рақобатчиси – Messenger Rooms сервисини тақдим этган эди. Энди эса уни WhatsApp мессенжерига ҳам интеграция қилди.

ЎҚИНГ: Zoom ишлатасиз-а? NASA ва Илон Маск эса уни тақиқлаган!

Messenger Rooms сервиси 50 нафаргача киши иштирокида гуруҳли видеочатлар ўтказиш имконини беради. Уни дастлаб WhatsApp Web десктоп иловасига ўрнатишган эди. Энди эса Android ҳамда iOS тизимларига мўлжалланган WhatsApp клиентларида ҳам Messenger Rooms’га ўтказувчи ҳаволалар пайдо бўлди.

Ҳозирча бу функция мессенжернинг бета-версияларида (Android учун 2.20.163, iOS учун эса 2.20.52.6 рақамли жамланмаларда) мавжуд. Мазкур талқинларни ўрнатиб олган WhatsApp тестерлари бевосита шу мессенжернинг ўзидан туриб Messenger Rooms гуруҳли видеоқўнғироқларини яратишлари ва унга суҳбатдошларни таклиф этишлари мумкин.

WhatsApp’нинг ушбу имкониятидан ҳозирча АҚШ ва бошқа айрим мамлакатлардаги юзерлар фойдалана олишади. Унинг барқарор талқинига Messenger Rooms кейинроқ расман ва тўлиқ қўшилади.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!