Zoom орқали судда адвокатлик қилган мушук ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди (видео)

  •   DiMaX
  •  564
  •  11.02.2021 11:46

Zoom орқали судда адвокатлик қилган мушук ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди (видео)

Коронавирус пандемияси туфайли аксарият тадбирлар онлайн видеоконференция сервислари орқали ўтказиляпти ва улардан энг машҳури эса Zoom платформасидир. Аммо турли сабабларга кўра виртуал анжуманларда кутилмаган, баъзида эса ҳатто кўнгилсиз воқеалар ҳам бўлиб туради.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Жумладан, куни кеча АҚШнинг Техас округи суд мажлиси Zoom сервиси орқали ўтказилганида, адвокат Род Понтон унда «мушук қиёфасида» намоён бўлди. Бу шунчаки мазкур платформада жорий этилган виртуал фильтр эди, адвокат эса уни ўчириб қўишни билмаган.

Kitten in Zoom

Раислик қилаётган судья Рой Фёргюсон буни пайқаб, фильтрни ўчириш кераклигини адвокатни огоҳлантирган. Понтон эса, ўзи ҳам буни сезганини, лекин қандай бажарилишини билмаслигини айтган. Шунингдек, жонли эфирда гапираётган мушук эмас, балки ўзи эканлигини, сервисдаги бу қиёфасига қарамасдан, судда сўзга чиқишга тайёр эканлигини айтган.

ЎҚИНГ: Zoom ишлатасиз-а? NASA ва Илон Маск эса уни тақиқлаган!

Суд мажлиси тугагач, судья Фёргюсон ушбу роликни Twitter-аккаунти орқали улашди ва муҳим видеоконференциялардан бевосита олдин виртуал фильтрларни ўчириб қўйишни маслаҳат берди. У яна шуни қўшимча қилган: «Бу мушукча суддаги 394-рақамли иш бўйича муҳим чиқиш қилди».

Кейинроқ адвокат Род Понтон айтишича, у видеоконференцияда ўз котибасининг компьютеридан қатнашган ва фильтр қандай ёқилиб қолганлигини билмаган. Суд давомида мушук қиёфасини олиб ташлашда унга судья ёрдам берган.

Дарвоқе, мушукларнинг Telegram’га қандай алоқаси борлигини биласизми? Бу хусусда «Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?» мақоламизда маълумот берганмиз.

ЎҚИНГ: TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!