Zoom ўз фойдаланувчиларига $85 миллион компенсация тўлайдиган бўлди

  •   DiMaX
  •  836
  •  02.08.2021 15:55

Zoom ўз фойдаланувчиларига $85 миллион компенсация тўлайдиган бўлди

Шахсга оид маълумотларнинг махфийлиги ҳақидаги қонунни бузганликда айблаб, бир гуруҳ Zoom фойдаланувчилари уни судга беришган эди. Суд даъвогарларнинг талабини ҳақли деб топди ва видеоконференциялар сервисини томонидан товон пули тўланиши ҳақида ҳукм чиқарди.

ЎҚИНГ: Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Бу ерда гап Калифорния штати қонунлари бузилганлиги ҳақида кетмоқда. Жамоавий даъво аризасида кўрсатилишича, Zoom ўз фойдаланувчиларини огоҳлантирмай туриб, улар ҳақидаги маълумотларни Facebook компаниясига берган.

Бундан ташқари, видеоалоқага хакерлар ҳужум қилганида ҳам мазкур сервис можаролар орасида қолиб кетган. Шунингдек, Zoom алоқада қўлланувчи шифрлаш технологиялари борасида кишиларга нотўғри маълумот берганликда ҳам айбланган.

Суд ҳукмига кўра, Zoom сервиси энди жами 85 миллион АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаши лозим. Бунда жамоавий ариза берган ҳар бир пулли Zoom аккаунти эгасига 25 доллардан, пулли асосдаги обунага эга бўлмаган юзерларга эса 15 доллардан тўланади.

Ушбу тўловлардан ташқари, Zoom сервисидан ўзининг махфийлик сиёсатини яхшилаш ҳам талаб этилмоқда.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!