Zoom сизнинг маълумотларингизни ФБРга бериб келаётганини расман тан олди!

  •   DiMaX
  •  493
  •  03.06.2020 18:11

Zoom сизнинг маълумотларингизни ФБРга бериб келаётганини расман тан олди!

Коронавирус пандемияси даврида Zoom видеоконференциялар сервиси ўта оммалашди, аммо ҳимояси заифлиги туфайли хакерлар ҳужумига кўп учрамоқда. Бизнес мақсадларида ундан фойдаланиш SpaceX’дан NASA’га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқланган. Яна...

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Zoom ижрочи директори Эрик Юань (Eric Yuan) компаниянинг молиявий ҳисоботига бағишланган анжуманда бошқа айрим масалаларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Жумладан, видеоконференциялар сервисидан бепул фойдаланганда трафикнинг шифрланмаслигини расман тан олди.

Эрик Юаннинг таъкидлашича, мазкур функция Zoom’нинг пулли обуначиларидагина амал қилади. Сервисдан бепул фойдаланаётганларнинг маълумотлари эса Федерал қидирув бюроси (FBI – ФБР) ва маҳаллий ҳукуматга тақдим этилар экан!

Айтиш керакки, кейинги 4 ой мобайнида Zoom фойдаланувчилари сони 30 каррага (!) ортган.

ЎҚИНГ: Ярим миллион Zoom аккаунти рус тилли аноним Telegram-каналда сотилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.