Zoom тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олди!

  •   DiMaX
  •  997
  •  21.07.2020 13:01

Zoom тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олди!

Коронавирус пандемияси даврида Zoom видеоконференциялар сервиси жуда оммалашиб кетганидан хабарингиз бор. Лекин у сизнинг маълумотларингизни ФБРга бериб келаётганини расман тан олган!

ЎҚИНГ: Ўзбекистон хабарлари: TikTok биринчи ўринда, электромобиллар сервис марказлари ва бошқалар

Sensor Tower таҳлил компаниясининг янги ҳисоботида акс эттирилишича, Zoom иловаси жорий йилнинг иккинчи чорагида App Store иловалар дўконидан юклаб олиниши бўйича олдинги барча рекордларни янгилаган. Унга ҳатто ёшлар орасида оммалашиб бораётган TikTok ҳам бас кела олмаган! Ҳисобот даврида бу видеоконференциялар иловасини АҚШнинг ўзида 90 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган.

Ҳисоботда таъкидланишича, Zoom пандемия шароитларида масофадан ишлашга ўтилгани боисдан оммалашган ягона илова эмас. Саломатлик ва фитнес иловалари, шунингдек, бизнес йўналишидаги ва турли кўнгил очиш сервисларининг иловалари ҳам янада кўпроқ юклаб олинган. Табиийки, саёҳат ва спорт, навигация йўналишидаги иловаларнинг кўчириб олиниши аксинча – пасайган.

2020 йилнинг иккинчи кварталида умуман иловаларнинг юклаб олинишида ҳам рекорд қайд этилган. Яъни, дунё бўйлаб жами 37,8 миллиарддан ошиқ юклаш ҳолати кузатилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,7 фоизга ортиқдир. Айтиш керакки, бунда App Store’дан ўрнатиб олишлар 22,6 фоизга ошиб, 9,1 миллиардга етган. Google Play каталогидан кўчириб олишлар эса 34,9 фоизга ўсиб, 28,7 миллиардлик кўрсаткич қайд этилган.

ЎҚИНГ: Коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok’ни блоклашмоқчи!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!