Zopo С2 – тўрт ядроли ва HD экранли деярли текин смартфон

Zopo С2 – тўрт ядроли ва HD экранли деярли текин смартфон

Хитойнинг Zopo компанияси Android 6.0. платформасида ишлайдиган ўта арзон Zopo С2 моделини сотувга чиқаради.

Янги модель 5 дюймли HD (1280х720) аниқлигидаги IPS экран (2.5D ойна билан ҳимояланган), 4 ядроли 1,3 ГГц частотада ишлайдиган MediaTek MT6580 процессори, 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотирага эга. Доимий хотира сиғимини microSD-карта ёрдамида 64 ГБгача кенгайтириш мумкин.

Zopo С2 иккита SIM-карта фаолиятини қўллаб-қувватлайди, у 2100 мА/ст сиғимли батарея билан таъминланган. Моделга 5 МПли асосий ва 2 МПли олд камера ўрнатилган.

Zopo С2 октябрь охирида Европада сотувга чиқарилади. AliExpress платформасида модел $59,99 нархи билан компания маҳсулотлари қаторида пайдо бўлган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.