Зўр имконият: OnePlus флагманини текинга қўлга киритинг!

Зўр имконият: OnePlus флагманини текинга қўлга киритинг!

OnePlus компанияси жамоатчилик ўртасида акция ўтказмоқда. Смартфонсоз мижозлар ва мобил қурилмаларга қизиқувчиларга тақдимотдан олдин ўзининг янги флагманларини синов тариқасида фойдаланишга бермоқчи. Синов қатнашчилари смартфонни ўзларига олиб қолишлари мумкин.

OnePlus смартфонини синовдан ўтказмоқчи бўлганлар 1 апрель соат 10:00 гача акция доирасида рўйхатдан ўтишлари керак. Исталган одам, ҳатто OnePlus қурилмаларини олдин ишлатиб кўрмаганлар ҳам, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Аммо танланганлар орасида бўлиш учун ўзига хос қобилиятингиз бўлиши талаб қилинади. Компаниянинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими пресс-релизда бу борада, жумладан, шундай ёзилган:

«Синовда қатнашувчилар матн яратиш, фотография, видео борасидаги ва ҳаммасидан ҳам аҳамиятлироғи, ўз яратувчанлигини амалга татбиқ қила билиш қобилиятларига кўра саралаб олинади».

Агар сиз ҳам синовда иштирок этмоқчи бўлсангиз, шахсий маълумотларинингизни кўрсатилган форматда (видео, матн ёки фото) тақдим қилишингиз ҳамда қисқагина компетентлик тестини топширишингиз керак.

Аввалдан OnePlus смартфонини ишлатувчилар OnePlus'ни нима учун дўстларига тавсия қилишлари ҳақида матн ёзишлари, OnePlus ишлатмаганлар эса ўзлари ишлатадиган исталган мобил қурилманинг қисқа тавсифини видео шаклида баён қилишлари мумкин.

Иштирокчилар компания томонидан, асосан, яратувчанлик қобилиятига кўра танлаб олинади. Чиройли матн ярата олиш, фотография ва видео олиш борасидаги қобилиятлар бу ерда муҳим роль ўйнайди. Иштирокчилар орасидан танлаган 10 та қатнашчи номи 2 апрелда эълон қилиниб, уларга ҳали тақдим қилинмаган ва яп-янги OnePlus смартфони ТEКИНГА берилади ва улардан смартфоннинг обзорини тайёрлаш сўралади.Сараланган иштирокчилар 21 кунлик синов даври тугаганидан кейин ҳам смартфонни ўзларига олиб қолишлари ва компаниянинг савол-жавоблар фонференциясида иштирок этишлари мумкин бўлади. Қўшимча равишда, конфеденциаллик шартномаси ҳам имзоланади.

Креативлигингизга эрк бериб, синовда иштирок этмоқчи бўлсангиз, OnePlus Lab'га ўз аризангизни бу ердан топширинг. Жараён инглиз тилида тушунтирилган бўлсада, аризангиз немис ёки француз тилида бўлса ҳам бўлади.

Компания айнан қайси смартфон синовдан ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Лекин, бизнингча, иштирокчиларга OnePlus 8 Pro берилади. Ушбу смартфон апрель охирида тақдим қилиниши ҳақида миш-мишлар юрган эди. 21 кунлик синов даври тугаши ҳам айнан шу даврга тўғри келади.

Янги флагман Snapdragon 865 чипида ишлаб, 1206Hz янгиланиш частотали 6.7" AMOLED дисплейга эга бўлиши ва асосий камера сифатида 64 мегапикселлик линза қўйилиши кутилмоқда.

Ўз омадингизни синаб кўринг ва синовда иштирок этинг. Омад ёр бўлсин!

ЎҚИНГ: OnePlus 8'лар муддатидан аввалроқ тақдим этилади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.