Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

  •   DiMaX
  •  11535
  •  17.02.2021 11:31

Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск шу йилнинг 7 январь куни сайёрадаги энг бадавлат кишига айланган эди. Унгача эса, 2017 йилдан буён Жефф Безос жаҳондаги энг бой киши бўлиб келаётганди.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Бугун – 17 февраль кунига оид Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингига кўра, Amazon асосчиси яна биринчи ўринни қайтариб олган. Агентлик маълумотларига қараганда, Безос активларининг умумий қиймати фонд савдолари натижаларига кўра кейинги кунларда 372 миллион долларга камайиб, ҳозир 190 миллиард долларни ташкил этади.

Шунга қарамай, у барибир Илон Маскдан бойроқ – мазкур муҳандис охирги пайтларда 4,58 миллиард долларга «камбағаллашган» ва сармояси 190 миллиард долларга тушиб қолган.

Жаҳоннинг энг бойлари рейтингида кучли учликни Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтс якунлаб бермоқда – унинг мол-давлати 137 миллиард долларга баҳоланган. «Дунё маним деганлар» ўнталиги эса қуйидагича кўриниш олган:

Дарвоқе, жорий ойнинг бошида Amazon бош директори Жефф Безос бу лавозимидан кетиши маълум бўлган. Ушбу тадбиркор ҳақидаги қизиқ маълумотларни «Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар» мақоламизда ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Тошкентлик тадбиркор иловаси АҚШда энг сердаромадлар ТОП-ўнталигига кирди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!