ZTE $130 долларга 6 дюйм, FullHD дисплейли смартфон таклиф қилади

ZTE $130 долларга 6 дюйм, FullHD дисплейли смартфон таклиф қилади

2016 йил хитойлик ZTE компанияси учун омадли келди. Axon 7 ҳамда Nubia туркумидаги смартфонлар маҳаллий ва ташқи бозорда оммалашди. Гарчи, маҳаллий смартфон бозорининг пешқадамларидан бўлмаса ҳам, бренд турли-туман гаджетлари билан диққат марказида турибди. Жумладан, янги ZTE Max XL навбатдаги ҳамёнбоп аппаратдир. Унинг корпуси поликарбонат хом ашёсидан тайёрланган.

$130 долларга баҳоланган “ақлли телефон” 6 дюймли сиғими FullHD бўлган дисплейга, 2 гигабайт тезкор хотира билан таъминланган Snapdragon 435 процессори, 16 Гб доимий флеш-хотира, 5 мегапикселли олд ҳамда 13 мегапикселли бош камераларга эга. ZTE Max XL смартфони Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди. Унинг қуввати учун сиғими 3990 мА соат бўлган батарея масъул.

ZTE Max XL’да биометрик сканер, 128 Гб.гача хотирани ўқийдиган microSD бўлмачаси, USB Type-C универсал порти ўрнатилган. Девайс алоқанинг Wi-Fi, Bluetooth, GPS, 4G LTE тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

ZTE Max XL ўлчамлари: 165,1х83,8х9,4 мм., вазни — 180 грамм.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!