ZTE A0722: кенгформатли, бир камерали ва арзон

  •   Saroy
  •  1063
  •  30.07.2018 10:51

ZTE A0722: кенгформатли, бир камерали ва арзон

Хитой мувофиқлаштириш маркази TENAA сайтида ZTE компаниясининг ҳали ҳеч  кимга таниш бўлмаган  смартфони ҳақида маълумот пайдо бўлди. У A0722 рақамли модель сифатида таништирилмоқда. Маълумотларга қараганда, бу қурилма янги русмдаги ўртача деталлари билан бойитилган арзон смартфон бўлади.

ЎҚИНГ:ZTE компаниясига қўйилган тақиқ бутунлай олиб ташланди, аммо кўрилган зарар оз эмас

ZTE A0722 смартфони диагонали 5,45 дюмли HD+ экран (дисплейи 1440 га 720) га эга бўлиб, томонлар нисбати 18:9. Такт частотаси 1,4 ГГц (Snapdragon 400-серияли) бўлган 8 ядроли процессор янги қурилманинг юрагига айланади. Унга 3 ёки 4 гигабайтли  ОЗУ ва  32 ёки 64 гигабайтли флэш-хотира ёрдам беради. Бир модулли асосий камера 13 Мп. Олд камера  5 Мп форматидаги объектив билан жиҳозланган. Орқадаги пластик қопқоқда бармоқ излари сканери жойлашган. Панелнинг ёнбошида қизил блокировка тугмачаси кўриниб турибди. Батарея сиғими — 3100 мАч. Қурилманинг ишлашини ОС Android 8.1 Oreo таъминлайди. ZTE A0722 сотувга қора қа мовий рангда чиқарилади. Қачон чиқиши ва нархи қанча – бу ҳақда компания ҳозирча сукут сақламоқда. Бироқ аппарат TENAA  маълумотлар базасида пайдо бўлдими, демак яқин кунларда харидорлар қўлида ҳам кўрсак керак.

ЎҚИНГ:ZTE Nubia флагмани: олд камераси ва экран «кемтиги» йўқ, аммо экрани ва бармоқ изи сканери иккитадан!

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.