ZTE Android’да ишлайдиган Ultra HD ТВ-приставка тайёрлади

ZTE Android’да ишлайдиган Ultra HD ТВ-приставка тайёрлади

ZTE Corporation компанияси Android платформасида ишлайдиган ва Ultra HD форматини қўллаб-қувватлайдиган ТВ-приставка яратиш устида иш олиб бормоқда. ZXV10 B860H коди билан номланадиган қурилма халқаро Broadband World Forum 2016 кўргазмаси доирасида расман намойиш этилади. Бу ҳақда компаниядаги манбага таяниб, 3D News нашри маълумот берган.

Янги гаджетга Amlogic фирмаси томонидан ишланган SoC  (System-on-Chip) типидаги процессор ўрнатилган. Процессор секундига 60 та кадр янгиланишини таъмилайдиган 4К ва 2К форматларини, 10 разрядли ранг шкаласи ҳамда HDR10 ва HLG HDR технологияларини қўллаб-қувватлайди. Приставка Android иловаларга Java (JVM) виртуал машинасида узлуксиз ишлашига имконият беради.

panasonic-dx900-1500x1000

B860H қурилмасига 2 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотира ўрнатилган, HDMI 2.0 интерфейси, Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.1 модуллари татбиқ этилган. Бундан ташқари, Fast Ethernet тармоқ адаптери ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирча гаджетнинг нархи борасида маълумот берилмаган. Уни шу йилнинг охиригача сотувга чиқариш режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!