ZTE Axon 9 Pro: Хитой флагмани савдога чиқмоқда

  •   Saroy
  •  470
  •  10.10.2018 16:10

ZTE Axon 9 Pro: Хитой флагмани савдога чиқмоқда

ZTE АҚШ санкциясидан кейин Берлиндаги IFA кўргазмасида ўзининг илк флагманини намойиш қилганди. Шу боис қурилма мухлисларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Axon 9 Pro анонсдан кейин бир ой ўтгач савдога чиқарилмоқда. Ҳатто нархи ҳам маълум бўлди. Энг қизиғи аппарат бошқа флагманлардан арзон, Европада ҳам арзон. Нима бўлди? 

Европада смартфон аллақачон 649 евродан сотилмоқда.  

ЎҚИНГ:АҚШ ZTE техникаларининг “синов муддати”ни яна чўзди

Axon 9 Pro Huawei, Sony, Oppo, Samsung флагманларидан ҳам арзон сотилмоқда, iPhone Xs Max билан-ку тенглаштириб ҳам бўлмайди. Шунга қарамай, аппаратда Хитой смартфонларига хос бўлган компромис йўқ. IP68 корпусни сувдан ҳимояловчи тизим ҳақида ҳам унитилмаган.  Экрани  AMOLED бўлиб, HDR10 технологиясини қўллаб қувватлайди, яна Dolby Atmos’да ишлайдиган стереодинамикаси ҳам бор.

Смартфоннинг орқаси шишали қопқоқ. Экран  6,2-дюймли, томонлар нисбати 18,7:9 ва  Full HD+ форматига эга. Махсус датчик атроф-муҳитни ёритиш шароитларини кузатиб туради ва дисплейнинг оптимал ёруғлик ҳароратини танлайди. Бу Apple’нинг TrueTone’га муқобил бўлади. Картинкаларнинг сифати ошганига ва  видеони ишлатишнинг яхшиланганига  Axon Vision технологиясининг график оптималлашуви сабаб бўлган.

ЎҚИНГ:ZTE турли рангда, ромсиз ва арзон смартфони ҳақида маълумот берди

Флагман иккиталик камера билан жиҳозланган. Биринчи модул 12 Мп форматига эга, иккинчиси эса 20 Мп. Олд камера  ҳам 20 Мп модулига эга бўлди. У нафақат селфи учун, балки смартфонни қулфдан ечиш пайтида юзни таниш учун ҳам фойдаланилади.

Смартфон қиммат Snapdragon 845 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси  6 ГБ, доимий хотираси эса 64 ГБ. Унга Android 8.1 Oreo тизими ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 4000 мАч’га тенг бўлиб,  Quick Charge 4+ тез қувватлантиргичга ҳам эга. Axon 9 қурилмасида Hi-Fi товуши учун иккиталик товуш чипи ҳам бор.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!