ZTE бармоқни сканерлайдиган энг арзон смартфонни яратди

ZTE бармоқни сканерлайдиган энг арзон смартфонни яратди

Нархи чўнтакка хуш келувчи смартфон номи – Blade A1. Экспертлар бу ўз тоифасидаги талай хусусиятларга эга камёб смартфонлардан бирилигини айтишмоқда. Хусусан, 94 доллар турадиган бу қурилма бармоқ изларини сканерлай олади.

ZTE Blade A1 5 дюймли дисплейга эга. Экран сиғими 1280 х 720 пиксел. Асосий камераси 13 мегапиксель бўлса, олд камера 8 мегапиксель. Тўрт ядроли MediaTek MT6735 процессорининг такт частотаси 1,3 ГГц. 2 Гбайтли тезкор, 16 Гбайтли флеш хотираси бор.

Смартфон Андроид тизимда ишлайди. Шу ойнинг охиридан Хитойда сотиш бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.