ZTE Blade X5: селфи учун чиройли смартфон    

ZTE Blade X5: селфи учун чиройли смартфон    

Энг сўнгги юқори технологиялар қўлланилган смартфон арзон бўлмаслигига барчамиз ўрганиб ҳам қолдик. Лекин технологиялар вақт ўтиб, арзонлай бошлайди, нархлари ҳам пасаяди. Бироқ барчамиз энг охирги, энг сўнги модель телефонидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Биз сизни ана шундай энг янги ва яхши телефонлар билан таништиришда давом этамиз. Нигоҳимиз нишонида ZTE компаниясининг Blade X5 смартфони.

Ёрқин ва рангли

Мотамсаро ва бўртирилган ранглар йўқ. ZTE Blade X5 қаймоқранг-қора ва ёрқин-сариқ корпусда ишлаб чиқарилаяпти. Унинг суйрисимон тўғри тўртбурчакли шакли қўлда кўтариш учун қулай ва ишончли. Шунингдек, смартфонни ҳеч бир монеликсиз чўнтакка солиш ва ундан олиш мумкин.

Барча тугмачалар одатий жойда ва Blade X5`ни ҳарид қилган одам уни ишлатишга қийналмайди. Бироқ классик бошқарув нуқтасида айрим ёқимли қўшимчалар бор. Бу ҳақида кейинроқ тўхталамиз.

Хитой смартфонларида кўпинча деталларга аҳамият қаратилмаслигини яхши биламиз. Бироқ ZTE ана шундай стереотипларни “парчалай” олди. Мазкур смартфонда оддий, майда деталларгача эътибор берилган. Масалан, экран четига қора хошия тортилган ва бу ҳам дизайнга кўрк берган.

Орқа қопқоқ остида аппаратнинг “ичи” кўринмайди. Ҳудуд чиройли пластик панель билан беркитилган. Марказида эса иккита SIM-карта учун махсус жой ва хотира картаси учун яна бир ғовак мавжуд.

Яхши телефон – яхши экран

ZTE Blade X5 экрани арзон аппаратларга хос бўлган экран тиниқлигининг пастлиги ёки беўхшов бурчаклар каби камчиликлардан ҳоли. Экранга HD сифат кўрсатикичли IPS-матрица ўзгача тиниқлик берган ва 5 дюйм диоганалга эга0.

Ёруғлик мослашуви эса алоҳида ҳатти-ҳаракатларни талаб этмайди. У автоматик тарзда амалга ошади. Яъни қоронғуда экран ёруғлиги минимал даражага тушади ва кўзга ёмон таъсир этмайди. Ёруғ пайтда эса аксинча. Фойдаланувчига қулай бўлиши учун экран ёрғулиги автоматик тарзда максимал паст даражага етади.

Шунингдек, Android`нинг анъанавий интерфейсига ҳам компания ўзига хос янгилик қўшган. Менюдан алоҳида равишда махсус папкага иш столидаги барча илова ҳамда белгиларни жойлаб қўйиш мумкин. Ҳудди iPhone`даги каби.

Кўркам ва чиройли

Сиз орқа панелдаги йирик думалоқ тугмага эътибор бердингизми? Буни одатий тугмага яна бир қўшимча, дейиш мумкин. Яъни мазкур тугма селфи учун мўлжалланган. Сиз аввалгидек селфи олиш чоғида экранинг махсус тугмасини қидириб юрмайсиз. Шундоққина кўриниб турган тугмача билан селфини осонгина амалга оширасиз. Blade X5`ни қўлга олишингиз билан кўрсаткич бармоғингиз ўз-ўзидан ўша тугмача устига тушади. Сиздан фақат уни босган кўйи селфи тушириш қолади, холос.

“Хўп, бунисига қойилман, бироқ расмда сифат масаласи қандай?”, дерсиз?! Бундан ҳам хотирингиз жам бўлсин. Расмлар сифати ҳам аъло даражада. Бунинг учун аппаратга beauty-фильтр ўрнатилган ва у билан қурилмании ўзингизга мос қилиб созлаш мумкин. Унинг ёрдам юздаги ажинларни текислаш, кўз ва лабларни ҳам тўғрилаш мумкин. Натижаси, албатта, чиройли бўлади.

Айтганча, энг яхши расмларни бемалол, тўғридан-тўғри, ортиқча ишловларсиз, чиқартириб олаверасиз. Чунки расмлар 8 мегапикселлик ҳажмда сақланади. Қолаверса, расмларга профессионал фоторежимда нозиклик билан ишлов бериш мумкин. Масалан, тиниқлик, қарама-қаршилик, экпозиция каби функциялар сизга ана шундай имкониятни беради. Қурилманинг бу жиҳатлари тақсинга лойиқ, албатта.

Техникалар  иши

Маркетологлар арзон телефонлар кучли бўлмайди, деган фикрни онгимизга сингдириб қўйишган бўлса-да, ZTE Blade X5 борасида бундай фикрлаб бўлмайди. Қурилма тўрт ядроли, 1,3 ГГц частотали процессор ва оператив хотирага эга. Қолаверса, унда HD сифатдаги ўйнлар ўйнаш, фильмлар томоша қилиш мумкин. Қурилма тармоқда LTE қўллай олади ва тезлиги ҳам жуда юқори даражада.

ХУЛОСА

Тўғри бу қурилма флагмен даражасида эмас. Агар сизга ZTE Blade X5 учраса, арзон ва яхши смартфон олиш нияти бўлса, ҳеч иккиланмай, сотиб олишингиз мумкин. Имкониятларини тавсиф бўйича текшириб, солиштириб кўришни ва мулоҳазалaрингизни сайтимиз орқали билдиришни унутманг.

Телефон нархи 130 доллар атрофида.

ZTE BLADE X5 техник тавсифи

Хабарлар ва интернет

Интерфейслар                  Bluetooth 4.0, USB, Wi-Fi (n)
Хабарлар                               SMS, MMS
Интернет                               WAP, EDGE, GPRS
ICQ`ни қўллаш                   бор

Қўнғироқлар

Куйлар тури                         полифония, MP3 қўнғироқлар

ДИСПЛЕЙ

Тури (технология)             IPS
Ўлчами                                    720×1280 пиксель
Экран диагонали                5 ”
Ранглар миқдори                16000000
Сенсорли бошқарув           бор

РАҚАМЛИ ФОТОКАМЕРА

Фото кўрсаткичи                 13 Мпиксель
Автофокус                               бор
Чақноқ (вспышка)              бор
Фронталь камера                бор, 8 Мпиксель

МУЛЬТИМЕДИА

Аудиоплеер                             MP3
Қулоқчин учун жой            3,5 мм

ПЛАТФОРМА

Процессор частотаси         1300 МГц
Оператив хотира                  1 ГБ
Хотира картаси жойи        microSD, microSDHC
Операцион тизим                Android 5.1

ҚУВВАТ

Батарея қуввати                    2400 мАс

Қўшимчалар

Антенна                                      ўрнатма
Сим-карталар тури              Micro SIM
Ўрнатма қурилмалар          акселерометр, ташқи ёритув датчиги, яқинлаштириш датчиги

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги