ZTE фойдаланувчи томонидан ўйлаб топилган смартфонни тайёрлайди

ZTE фойдаланувчи томонидан ўйлаб топилган смартфонни тайёрлайди

Ўтган ҳафта Хитойнинг ZTE компанияси омма эътиборига фойдаланувчилар томонидан таклиф этилган энг яхши концептларни ҳавола қилди. 19 октябргача мазкур қурилма концептларига интернет фойдаланувчилари томонидан овоз берилган. Энг кўп овозга эга бўлган концептлар компания томонидан ишлаб чиқарилиши белгиланган. Натижада 3 та смартфон, экзо-қўлқоп ва VR шлем финалга йўл олишган. Нигоҳ билан бошқариладиган смартфон концептига энг кўп овоз берилди.

Нигоҳ билан бошқариладиган смартфонга фойдаланувчининг кўзини кузатадиган бир нечта камера ва сенсорлар ўрнатилиши талаб этилади. Бундай хусусиятга эга гаджетлар аввал ҳам турли фирмалар томонидан тайёрланган, бироқ улар кутилган даражада оммалашмаган эди. Ким билади, балки ZTE фойдаланувчиларга мазкур концептни ўзига хос тарзда тақдим қила олар.

design2-796x309

Бундан ташқари, мазкур смартфон концептида яна бир хусусият кўзда тутилган. Концепт бўйича ушбу гаджет ёпишқоқ орқа панелга эга бўлиши тавсия этилган. Бундай хусусият уни тўғри юзаларга ёпишитириш имкониятини беради (мисол учун деворга). Ҳозирча ушбу концепт қай тарзда амалга оширилишига хитойлик фирма аниқлик киритилмаган.

ZTE мазкур концептдаги қурилмани АҚШда ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида намойиш қилишни режалаштирган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!