ZTE лазерли ўйин планшет-проекторини намойиш қилди

ZTE лазерли ўйин планшет-проекторини намойиш қилди

ZTE компанияси Mobile World Congress 2016 кўргазмаси доирасида ноодатий қурилма – лазерли проектор ва улкан қувват тоши(батарея)га эга ўйин планшетини намойиш қилди.

ZTE Spro Plus – ZTE Spro мобил лойиҳалари сафидаги энг катта гаджет. Планшетнинг 8,4 дюймли Super AMOLED дисплейидаги пикселлар сиғими 2560х1440ни ташкил этади. Қурилма бортига

– Snapdragon 625 ёки 801 процессор ўрнатилган бўлиб, у Wi-Fi ва LTE тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Планшет Android 6.0 операцион системаси асосида ишлаб, ундаги иккита 4 ваттлик JLB динамикаси овозларни кучайтириб беради.

Гаджет аккумулятори ҳақиқатдан ҳам улкан ҳажмга эга – унинг сиғими 12000 мАсоат. Ишлаб чиқарувчининг тасдиқлашича, бу 4 соат давомида электр тармоғига уламаган ҳолда проектор режимида видео томоша қилишга етади.

Проекторнинг ўзига келадиган бўлсак, у ўзидан 500 люмен ёруғликда 1366х768 пикселли тасвирларни тарата олади. Бунда нур оқимини ёруғлик диодлари эмас, балки лазер қурилмаси пайдо қилади.

Қурилма 2016 йилнинг ёзидан савдога чиқарилади. Гаджет нархни ҳозирча ошкор қилинмади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!