ZTE nubia Red Magic 7'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

ZTE nubia Red Magic 7'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўйинбоп смартфонлар сегментида ҳам кучли рақобат юзага келмоқда. Компаниялар ўйин ўйнаш унумдорлиги яхшилаш учун ўзларининг янги аппарат ва дастурий таъминотларини ишлаб чиқишмоқда. 

ЎҚИНГ: iQOO 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

ZTE компаниясининг Red Magic 7 серияси смартфонлари арзон нархи эвазига кучли техник таклиф қилади. Уларга ўрнатилган совутиш тизимлари эса худди компьютер ва ноутбукларнинг совутиш тизимига ўшайди. 

Қурилмага Snapdragon 8 Gen1 чипи ўрнатилганилгини ҳисобга олиб, компания совутиш тизиминг ҳаво оқимини 35% га яхшилаган. 

Смартфоннинг турли хил хотирага эга турлари мавжуд, энг кичиги 8/128ГБ дан бошланади. Дисплей техник жиҳатлари ўзгармаган, яъни Red Magic 7 моделига 165Hz частотада ишловчи 6.8 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган. 

 

ZTE nubia Red Magic 7'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 170.6х78.3х9.5мм, 215г; олд панель шиша, орқа панель шиша, алюминий ром. 

> Дисплей: 6.80 дюймли AMOLED, 165Hz экран янгиланиш частотаси, 700 нит ёрқинлик (одатий), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 387ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 8/128ГБ, 12/128ГБ, 12/256ГБ, 16/256ГБ, 18/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, Redmagic 5.0. 

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, 1/1.97“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.0, 120˚, 13мм, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 8МП, ф/2.0, (қенг), 1/4.0“, 1.12µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@30 кадр/сек, 4К@30/60 кадр/сек, 1080p@30/60/120/240 кадр/сек; Селфи камера: 1080p@30 кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4500 мАc; 120 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 17 дақиқада (рекламага кўра) - Хитой учун, 65 ватт қувватлаш технологияси - Халқаро бозор учун, Power Delivery 3.0. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; 3.5 мм аудио жек. 

Қизиқ томони шундаки, Red Magic 6s модели билан таққослаганда янги моделнинг аккумулятор сиғими 5,050 мАс дан 4,500 мАс га камайди. Бироқ Хитой учун ишлаб чиқарилган версиясининг қувватланиш тезлиги 30 ваттдан 120 ваттга, глобал версияники эса 65 ваттга ошди. 

Қадоқ таркиби

Қурилма қутисидан смартфон билан бирга қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва силикон ғилоф ўрин олган. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22+ 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!