ZTE Nubia Z18 флагмани «жонли» расмларда: дисплейи «ўйиқ»ли, аммо iPhone X’дагидан фарқ қилади!
Хитойлик смартфонсоз ZTE ўзининг Nubia Z18 флагманини кучли хусусиятлар билан таъминлаётгани ҳақида аввал хабар берганмиз. Энди эса ҳали тақдим этилмаган бу девайснинг «жонли» суратлари ҳам интернетга чиқиб кетди.
ЎҚИНГ: Nubia С18 флагмани Mi Mix 2S’дан тезкорроқ, Galaxy S9+’дан зўрроқ!
Кейинги пайтларда кўпчилик смартфонсозлар iPhone X услубида «кемтик»ли экранга эга смартфонлар тайёрлашаётганидан хабарингиз бор. ZTE эса бу борада уларга эргашмаган – Nubia Z18 дисплейида худди Essential Phone ҳамда Sharp смартфонларидаги сингари «ўйиқ» бор.
Мана, ўзингиз эътибор беринг-да:
ZTE Nubia Z18 экранини уч томонидан ўта юпқа ҳошиялар ўраб турибди, пастида эса одатий қалинликдаги ром мавжуд. Унинг олти дюймлик дисплейи Full HD+ форматида эканлиги айтилаётир.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, ушбу флагман 24 ва 8 мегапикселли сенсорларга эга қўшалоқ бош камера ҳамда 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган. ZTE Nubia Z18 смартфонининг «электрон юраги» бўлиб энг илғор Snapdragon 845 процессори хизмат қилади, унинг тезкор хотираси 8 гигабайт, доимий флеш-хотираси эса 64 ёки 128 гигабайт бўлиши кутилмоқда.
Мазкур флагманнинг рендер видеосини эса қуйидаги хабаримизда кўришингиз мумкин.
ЎҚИНГ: ZTE 10/256 ГБ хотирали фантастик смартфон тайёрламоқда! (+видео)