ZTE Nubia Z18s: икки экранли “аломат” смартфон намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  753
  •  18.09.2018 11:56

ZTE Nubia Z18s: икки экранли “аломат” смартфон намойиш қилинди

Хитой  компанияси  ноодатий смартфонни бозорга чиқариш  устида иш олиб бормоқда.   ZTE Nubia Z18s, деб номланган янги смартфоннинг ўзига хос томони шундаки, унда қўшимча дисплейи борлигидир, у қурилманинг орқа томонида жойлашган.

Бундай ечим кишига ғалати туюлади, чунки смартфонга иккинчи рангли экраннинг нима кераги бор.   Yotaphon’да қўшимча e-lnk дисплейи бор эди, у амалда энергия истеъмол қилмасди ҳамда ўқиш учун анчайин қулай эди. Nubia Z18s’да  эса иккинчи дисплей асосий дисплей вазифасини ҳам бажаради.

ЎҚИНГ:Иккита рангли экранли Nubia Z18S смартфонининг расмий постери чиқди

Смартфоннинг олд томонида камера кўринмайди, шу боис селфи учун тескари томонга қайириб олиш керак бўлади. Ҳозирча бу иккинчи экрандан фойдаланишнинг  ягона сабаби бўлиб турибди. Яна у вақтни ҳам кўрсатади.

Яна бир қизиқ томони, қўшимча экран смартфон нархига қандай таъсир этишида бўлмоқда. Чунки Nubia Z18s қурилмаси Snapdragon 845 процессори ва 8 ГБ тезкор хотираси билан флагманга айланиши керак.  Бир вақтлар Meizu’да ҳам Pro 7 смартфони билан ана шундай эксперимент ўтказилган эди, фақат унда экран озроқ кичкина эди.

ЎҚИНГ:ZTE’дан жиддий флагман: Nubia Z17 тақдим қилинди