ZTE турли рангда, ромсиз ва арзон смартфони ҳақида маълумот берди

  •   Saroy
  •  1679
  •  10.09.2018 09:47

ZTE турли рангда, ромсиз ва  арзон смартфони ҳақида маълумот берди

ZTE компанияси ZTE Blade V9 Vita смартфонига аввалдан буюртма қабул қилишини эълон қилди. Бу қурилмани ZTE Blade V9 моделининг укаси дейиш ҳам мумкин.

ZTE Blade V9 Vita 5,45-дюймли формати HD+ (1440 х 720 пиксель) бўлган  IPS-дисплейи билан таъминланди. Қолаверса, бармоқ излари сканери (орқа панелда), икки асосий камера 13+3 Мп ва 8-мегапикселли олд камера ҳам бор. Аппарат асосини Qualcomm Snapdragon 435, 2 ёки 3 ГБ тезкор ва 16 ёки 32 ГБ ички флеш-хотира ташкил этади.  microSD форматида карта хотирасини 128 ГБ гача кенгайтириш имконияти ҳам бор. Аккумулятор сиғими 3200 мАч.

ЎҚИНГ:Энг муҳими миллий хавфсизлик: Австралия ҳам энди Huawei ва ZTE’га ишонмайди

Қурилма Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди. Шунингдек иккита SIM-карта, LTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.2, NFC, FM-радио, GPS ҳам қўллаб қувватланади. Қурилманинг ўлчами 146,8 x 68,7 x 7,6 мм, оғирлиги эса 135 грамм.

Қурилма 17 сентябрдан бошлаб савдога чиқарилади ва турли рангларда, албатта. Ҳозирча фақат Россия бозори учун, шу боис аппаратнинг нархлари  ҳам рублда берилган: 2 ГБ +16 ГБ варианти 9990 рублда, 3 ГБ +32 ГБ варианти эса 10990 рублда таклиф этилмоқда. Тез орада бошқа минтақаларда ҳам сотилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ:ZTE Axon 9 Pro смартфонининг илк фотосуратини намойиш қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.